«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:15
ЎЗO‘Z

Расман: УЕФА учинчи еврокубок турнирига асос солди

03 дек, 11:00 3 092 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман: УЕФА учинчи еврокубок турнирига асос солди УЕФА Ижроқўмининг Дублиндаги мажлиси 2021 йилдан бошлаб учинчи еврокубок мусобақаси ташкил этилишини расман тасдиқлади.

Янги мусобақа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси мусобақалари билан бир хил форматда бўлади: жами 32 жамоа 4тадан 8та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш бошлайди ва нимчорак финалдан бошлаб плей-офф баҳсларига киришади. 1/8 финалдан олдин қўшимча плей-офф раунди бўлиб ўтади, унда гуруҳда 2-ўринни олган жамоалар ва Европа Лигасида ўз гуруҳида 3-поғонани банд этган клублар рўбаро келади.

Янги мусобақа жами 141та ўйинни қамраб олади (умумий 15 кун), бу – ҳозирги Европа Лигасидаги учрашувлар сонига тенг.

Тақвимда ўзгаришлар кўп бўлмайди. Хусусан, ЕЧЛ ўйинлари ҳозиргидек сешанба-чоршанба кунлари ўтказилса, Европа Лигаси ва янги мусобақа учрашувлари пайшанба кунлари ташкил этилади.

Учинчи еврокубок ғолиби Европа Лигасининг кейинги мавсумига йўлланмани қўлга киритади.

Маълум қилинишича, учала мусобақанинг финал баҳслари бир ҳафтага белгиланади. Мавсум охиридаги ҳафталардан бирида чоршанба куни янги турнир, пайшанбада Европа Лигаси финали ва шанбада Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 46
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 227
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 559
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар