«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:56
ЎЗO‘Z

Пул бахтсизлик келтиради… (ёхуд америкалик эркакнинг сирли сандиқдаги бахти)

02 дек, 22:20 4 735 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пул бахтсизлик келтиради… (ёхуд америкалик эркакнинг сирли сандиқдаги бахти) Яқинда Американинг Калифорния штатида кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳодиса юз берди. Бир одам улкан темир сандиғини арзонгаровга сотиб юборганди. Сандиқ кимошди савдоси ташкилотчиларининг қўлига тушди ва улар темир сандиқни кимошди савдосига қўйишди. Савдо узоқ чўзилмади ҳам. Америкалик эркак бу сандиқни 500 долларга сотиб олди. Уйига келиб очгач эса даҳшатдан жони чиқаёзди. Не кўз билан кўрсинки, темир сандиқнинг ичида оз эмас, кўп эмас, 7,5 миллион доллар пул бор эди.

Аммо жуда тез кунда темир сандиқнинг собиқ эгаси пайдо бўлди ва пулларни қайтариб беришини талаб қила бошлади. Аслида Калифорния қонунларига кўра, ким нени сотиб олса, ичидаги ашқол-дашқоллари билан ўшаники ҳисобланади. Ҳеч ким бу қонунга қарши бора олмайди. Бироқ темир сандиқнинг янги эгаси инсоф-диёнатли чиқиб қолди. 1,5 миллион доллар суюнчи пули эвазига қолган пулларни бериб юборди.

Шу воқеадан сўнг интернетда минглаб одамлар эркакнинг тутган ишини муҳокама қилишди. Бировлар уни бўшанг ва аҳмоққа чиқарди. Лекин аксар одамлар уни оқлади. Айтишдики, бировнинг омонати, айниқса, пули рози-ризолик билан қўлга киритилмаган бўлса, ҳаром ҳисобланаркан. Бундай пуллар ҳеч қачон бахт келтирмас экан. Эркакка сандиқнинг собиқ эгаси чин кўнгилдан чиқариб берган 1,5 миллион доллар эса росмана бахт ҳадя этади. Негаки, бу пулларни ҳалол қилиб олди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар