«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:45
ЎЗO‘Z

"Энг яхши фаралар"га эга машиналар маълум қилинди (фото)

01 дек, 16:38 6 459 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Энг яхши фаралар"га эга машиналар маълум қилинди (фото) АҚШнинг йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) маълумотларига кўра, ташкилот томонидан 2018 йилда синовдан ўтказилган автомобилларнинг ярмидан кўпининг фаралари йўлни етарлича ёритмайди ва қарши йўналишдан келаётган ҳайдовчилар кўзини қамаштиради. Синовлар натижаларига кўра, 165 та моделдан 32 тасигина энг юқори баҳо олган.

IIHS фараларни синовдан ўтказишни 2016 йилда бошлаган. Синовларда 31 та модел ва 82 та вариантдаги ёруғлик техникаси иштирок этган. Ўшанда Toyota Prius моделининг узоқни ёритиш нурини автоматик бошқариш функциясига эга ёруғлик-диодли фаралари энг яхши, BMW 3-Series’нинг фаралари эса энг ёмон деб топилганди. Ўша йилнинг июнида ўтказилган кейинги синовларда Honda HR-V энг яхши оптикага эга деб топилган. Энг ёмон фаралар эса Mazda CX-3’да эканлиги қайд қилинган.
2018 йилда институт 165 та автомобилни ва 424 та вариантдаги ёруғлик техникасини текширувдан ўтказган. 32 та модел “яхши” баҳо, 58 таси “қониқарли”, 32 таси “паст” баҳо ва 43 таси энг паст баҳо олган. Шу тариқа, синалган автомобилларнинг 67 фоизи фаралари амалдаги хавфсизлик талабларига мос келмаган. Энг юқори баҳоларни Genesis G90 ва Lexus NX моделлари олган. Chevrolet Volt, Genesis G80, Mercedes-Benz E-Class ва Toyota Camry моделларининг фаралари “яхши”, Honda HR-V, Toyota C-HR ва Infiniti QX60 фаралари энг ёмон деб топилган.

Қуйида 2018 йилда фаралари учун “яхши” ва “қониқарли” баҳо олган автомобиллар келтирилган.

IIHS синовлари куннинг қоронғи қисмида ўтказилади. Махсус сенсорлар ёрдамида ҳар бир турдаги фаралар учун тўғри кетаётганда ва бурилишнинг 4 та туридаги (чап ва ўнг бурилишлар, оҳиста ва кескин бурилишлар) нур миқдори ўлчанади. Бу синовларда олинган юқори баҳолар IIHS’нинг краш-тестларида энг яхши натижалар кўрсатган машиналарга энг олий мукофот Top Safety Pick+’ни олишга имкон беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар