«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:25
ЎЗO‘Z

“Яшил китоб” кинокартинаси “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилди

28 ноя, 20:34 5 132 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Яшил китоб” кинокартинаси “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилди 27 ноябрь куни АҚШ Миллий кинотанқидчилар кенгаши томонидан америкалик режиссёр Питер Фарреллининг “Яшил китоб” кинокартинаси “NBR Awards”да “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилгани маълум қилинди.

“Энг яхши актёр” номинациясига “Яшил китоб” фильмидаги Валлелонг роли учун Вигго Мортенсен, “Энг яхши актриса” номинациясига эса “Юлдуз туғилди” фильмидаги хонанда Элли роли учун Леди Гага муносиб кўрилди.

“Биз “Яшил китоб” фильмини йилнинг энг яхши фильми деб топганимиздан хурсандмиз. Фильмда самимий дўстлик, қайноқ ва жўшқин тасвирлар биргаликда кўрсатилади, инсониятнинг оғриқли муаммолари ҳақида баҳс юритилади”, – дейди Миллий кинотанқидчилар кенгаши директори Энни Шульхоф.

Ғолиблар 2019 йил 8 январда “NBR Awards” мукофотининг гала-концертида тақдирланади.

“Яшил китоб” фильмидан жаз пианиночиси Дон Ширли ва унинг қўриқчиси Тони Липнинг 1962 йилда АҚШ жанубига қилган сайёҳати ҳақидаги воқеалар ўрин олган. Йўлда улар афро-америкаликлар учун хавфсиз жойлар кўрсатилган харитадан фойдаланишади. Фильмдаги бош ролларни Вигго Мортенсен ва Махершала Алилар ижро этган.

"Яшил китоб" фильми прокатга шу йилнинг 21 ноябридан чиққан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 534
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 434
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар