«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:27
ЎЗO‘Z

Энди Ўзбекистон фуқаролари олтин қазиб олишлари мумкин

27 ноя, 17:18 12 155 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди Ўзбекистон фуқаролари олтин қазиб олишлари мумкин Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Huquqiy-ahborot канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан бошлаб:

- тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти жорий этилади;

- қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури ҳисобланади ва у ер қаъри участкаларида амалга оширилади;

- мазкур фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари тақдим этилади;

- ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилади, бунда қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳуқуқига алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди;

- ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларга жисмоний ва юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин;

- лицензия Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади;

- электрон аукционни ўтказиш ва мазкур қарорга мувофиқ лицензияни беришнинг умумий муддати “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, истисно тариқасида, 10 кундан ошмайди;

- ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи 7,5 млн. сўмни ташкил қилади;

- қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

- лицензия ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди;

- мазкур фаолият билан шуғулланувчи шахсларнинг реестрини юритиш ва уларга ажратилган ер қаъри участкаларининг давлат назорати Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади;

- олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни реализация қилиш “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоий кон-металлургия комбинати” ДКга, шунингдек заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга келишилган нархларда амалга оширилади;

- қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан уни 6 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши лицензияни бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос бўлади;

- қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг, ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юкланади.

Мазкур фаолиятни ушбу қарорда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширадиган шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 53
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар