«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:11
ЎЗO‘Z

Дўлананинг 7 фойдаси

24 ноя, 06:00 24 405 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дўлананинг 7 фойдаси Замон табобатида ҳам дўлананинг меваси, барги, шохлари ва гулидан фойдаланиб келинмоқда. У юрак-қон томир касалликларини олдини олиш ва даволашда ҳамда асабни тинчлантирувчи, қон босимини пасайтирувчи дори сифатида ишлатилади.

Бўғимлар учун: Дўлана экстракти артрит ва подагра касалликларида фойдалидир. У бўғимларни жароҳатлардан химоя қилишга ва оғриқсиз ҳаракатланишига ёрдам берувчи оқсил ва коллагенни организмда ушлаб туради. Дўланани истеъмол қилиш ушбу касалликларни даволаш ва олдини олишда асқатади.

Юрак-қон томирлари учун: Унинг экстракти туфайли юрак етишмовчилигини, кўкракдаги оғриқларни, аритмияни енгиш, қон босимини тушириш, атеросклероздан халос бўлиш ва холестерин миқдорини камайтириш мумкин. Дўлана қон томирларини кенгайтириб, қон айланишини ҳам яхшилайди.

Асаб тизими учун: Дўлана таркибидаги ферментлар организмдаги гормонларга ҳам таъсир қилади. Бу эса депрессия, сурункали чарчоқ ва асабийлашиш асоратларини енгишга ёрдам беради.

Дўлана экстрактини қабул қилиш хавотирни йўқотади. Шу сабабли, у кўп йиллар давомида табиий тинчлантирувчи восита сифатида қўлланилган. У уйқусизлик ва асабийлашишдан халос этиб, организм фаолиятини яхшилайди.

Ошқозон ичак йўллари учун: Дўлана таркибидаги органик бирикмалар ва клетчаткалар ичак микрофлораси билан бирга алоқага киришади ва унинг фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, дўлана овқат хазм бўлишига ва егуликни ошқозонда майдаланишига ёрдам беради. Метаболизмни оширади, ични юмшатади, спазм, қорин дам бўлишини йўқотади. Ичак инфекциялари билан ҳам курашади. Дўлана ёрдамида солитер ва тасмасимон паразитдан ҳалос бўлиш мумкин.

Буйрак ва сийдик йўллари учун: Дўлана диуретик воситалар қаторига кирадива организмдаги ортиқча суюқликдан халос бўлишга кўмаклашади. У буйрак фаолиятини фаоллаштиради ва пешобдаги тузларни ажралиб чиқишини кучайтиради. Буйрак касалликларини даволашда ва сийдик қопининг фаолиятини яхшилашда ас қотади.

Тери қатлами учун: унинг таркибида антиоксидантлар мавжудлиги учун яра, экзема, псориаз, куйган жароҳатларни даволашда қўлланилади. Яллиғланиш ва қичишишни йўқотиб, жароҳатларни тез битишига ёрдам беради.Кексаларда учровчи ёшга оид доғларни ва ажинларни пайдо бўлишини олдини олади.

Иммунитет учун: дўлана организмдаги токсинларни чиқариб юборади. Таркибидаги С витамини лейкоцитлар ни фаоллаштиради ва иммун тизимини яхшилайди.

Меванинг ножўя таъсири ҳам мавжуд бўлиб, қуйидаги ҳолларда дўланани истеъмол қилиб бўлмайди.

- Юрак касалликларини даволашга мўлжалланган дорилар билан бирга қўллаш.
- Жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин.
- Дўланани оч қоринга истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки, у ичакни спазм қилиб қайт қилдиради.
- Бу мевани егандан кейин устидан совуқ сув ичиш ҳам зарарли, акс ҳолда у меъда-ичак санчиғига сабаб бўлиши мумкин.
- Уни ортиқча истеъмол қилиш буйракка зарар бўлиб, меъда-ичакни заифлаштириб, қуланж (колит) хасталиги, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 59
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 263
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 207
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 59
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар