«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

​«Газ заправка»лардан виждон қочиб кетганми?

22 ноя, 14:08 5 643 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​«Газ заправка»лардан виждон қочиб кетганми? 16 ноябрь куни энергия ташувчиларнинг нархи оширилгач, республиканинг айрим ҳудудларида автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари — газ тўлдириш компрессор станцияларида хизматлар нархи кескин ўсди. Молия вазирлиги таҳлилига кўра, АГТКСларда бир кубометр метан газ нархи ўртача 300–400 сўмга ошди ва кузатилган энг қиммат баҳо 2200 сўм бўлгани айтилмоқда.

Хўш, асл вазият нимадан иборат?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 16 ноябрдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига (АГТКС) табиий газ тарифи бир кубометр учун 800 сўм (ҚҚС билан) миқдорида ўрнатилди. Бундан ташқари, тадбиркор ҳар бир кубометр ҳисобидан истеъмол солиғи (2018 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, 305 сўм), умумий реализациядан 5 фоиз миқдорида тўловни амалга оширади.

Тадбиркор юқорида кўрсатилган тўловлардан ташқари, ходимларга маош, 16 ноябрдан оширилган нарх бўйича электроэнергия, амортизация харажатларини қоплаши, ниҳоят, у ҳам даромад қилиши лозим.

Ушбу мақолани тайёрлаш давомида бирорта ҳам автомобилга газ қуйиш шохобчаси раҳбари барча харажатлардан ташқари, бир кубометр газдан қанча фойда қилишини айтмади. Майли, бировнинг чўнтагини ковламайлик, шундоқ ҳам ҳисоб чиқиб турибди.

Сотувдаги бир кубометр газнинг таннархи тахминан 1400 сўмга тушмоқда. KUN.UZ билан суҳбатлашган шохобча раҳбарларининг айтишича, автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали 1 ойда 1 миллион кубометрга яқин табиий газ сотилади. 16 ноябрга қадар реализациядаги метан газнинг нархи турли жойларда 1700 сўмдан 1900 сўмгача бўлган. Шундай вазиятда тадбиркор бир кубометр газдан ўртача 400 сўм фойда қилади, 1 ойда эса 400 миллион сўм соф фойда.

Тадбиркорлар эса негадир нархни оширишга қарор қилди? Вазият ўзгардими?

Ҳа, виждон фақат «газ заправка»дан эмас, балки мутасадди ташкилотлардан ҳам қочиб кетган кўринади. 16 ноябргача 289,74 сўмлик улгуржи нархда сотилган газнинг бир кубометри учун 500 сўмлик махсус инвестицион устама ҳақи ҳам ундириб олинган. Масалан, бир кубометр газ учун тадбиркор 789 сўм 74 тийин тўлаган. Содда қилиб айтганда, 15 ноябрь пулланган метан газ билан 16 ноябрдаги улгуржи нархнинг ўртасидаги фарқ бор-йўғи 11 сўм атрофида, электроэнергиянинг 40 сўм атрофида қимматлаганини инобатга олинса, ваҳимали иш юз бермади.

Очиғини айтганда, «газ заправка»лари талабидан келиб чиқиб, ресурс ҳеч қачон тўлиқ етказиб берилмаган. Шунинг учун, уларга газ реализациясида лимит қўйилади. Лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун 2 коэффициентда, яъни бир кубометр учун 289,74x2=579 сўм 48 тийин тўлов белгиланганди. Шундай қилиб, лимити тугаган шохобча бир кубометр газ учун 1079,48 тийин (500 сўм махсус инвестицион устама ҳақи билан, аммо солиқ ва харажатлар инобатга олинмаган) тўлайди.

Биз тадбиркорлар билан суҳбатда бўлганимизда ўрнатилган лимит 1 ойда тахминан 675 минг кубометр бўлиши, ундан ортиғи учун 2 коэффициентда тўлов бўлиши билдирилди. Вазиятнинг бу тарафидан воқиф бўлганимиздан сўнг, фойда миқдори ҳам 335 миллион сўмга тушиб қолишини англаш мумкин.

16 ноябрдан бошлаб вазият тубдан ўзгарди, яъни шохобчалар учун реализациядаги бир кубометр газнинг нархи 289,74 сўмдан 800 сўмга оширилди, 500 сўм даражасида белгиланган махсус инвестицион устама бекор қилинди ва табиий газни сотиш нархига киритилгани маълум қилинди.

Чалкашлик ҳосил қилаётган бўғин айнан шу ерда: улгуржи нарх ўртасидаги фарқ бор-йўғи 11 сўм — бу ҳақиқат. Аммо, лимитдан ташқари сотув учун газ учун 1600 сўм тўлов белгиланди. Юқорида лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун 2 коэффициентда ҳисоб-китоб бўлиши амалда сақланиб қолди. Лимити тугаган шохобчада сотувдаги бир кубометр газнинг таннархи қарийб 2200 сўмга тушмоқда. Шу шароитда тадбиркор нарх сиёсатида ўзгариш қилмаса, у фақат 10 миллион сўм атрофида фойда қилиши мумкин.

Автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари томонидан нархнинг 17 фоизга кўтарилишини асоссиз эканини иддао қилаётган Молия вазирлиги эса газ нархини аслида 11 сўм эмас, 511 сўмга ошириб қўйганини эслаб ўтирмаяпти.

Газ нега лимит билан берилади? Бу масалада «Ўзтрансгаз» якдил позицияга эга эмас. Ҳамма қарор «Ўзтрансгаз»га қадар қабул қилинган. Гап шундаки, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа ваколатли ташкилотлар табиий бойликлар, хусусан табиий газдан ким, қанча фойдаланиши лозимлигини, унинг қанчаси экспорт қилинишини аввалдан белгилаб олади. Бу мазмундаги қарор оммадан сир тутилади, ундаги рақамлар халқ учун очиқланмайди.

Муҳими шуки, табиий газнинг тақсимоти кимё ва қишлоқ хўжалиги, электроэнергия ишлаб чиқариш, йирик қувватга эга корхоналар эҳтиёжи учун биринчи навбатда ҳал қилинади. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари, шу жумладан аҳоли учун табиий газни етказиб бериш масаласи қуйироқда эътироф этилади. Қиш совуқ келса, аҳолини аёздан омон сақлаш керак, бундай вазиятда қандайдир чоралар кўрилар, аммо тадбиркор лимитдан ошириб юборса, қўшимча тўлов қилади.

Дўппини бир четга суриб, фикр қилсак, ахир ўша тўловни ҳам халқ тўлаяпти-ку?! Тадбиркор зиёнга ишлашни истармиди? Аслида виждон барчадан қочиб кетди, халқ эса уни тинмай, самарасиз қидиришда давом этяпти.
Алишер Рўзиохунов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар