«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:58
ЎЗO‘Z

Газ нархини оширган заправкаларга санкция қўлланиши мумкин – Молия вазирлиги

22 ноя, 07:02 4 264 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Газ нархини оширган заправкаларга санкция қўлланиши мумкин – Молия вазирлиги Молия вазирлиги газ-заправкалар томонидан нархнинг 17 фоизга оширилишини асоссиз эканлиги ва агар нархлар 15 ноябргача бўлган ҳолатга қайтмаса, тегишли чораларни кўришга мажбур бўлишини маълум қилган.

Шу йилнинг 16 ноябридан автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали қуйилаётган газ нархлари таҳлили шуни кўрсатдики, улар томонидан реализация қилинаётган табиий газ нархи 300-400 сўмга қимматлади (1700-1800 сўмдан 2000-2200 сўмгача).

Молия вазирлиги хабарига кўра, автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали реализация қилинаётган табиий газ нархини оширишга асос йўқ.

"Молия вазирлиги газ-заправкалар томонидан нархнинг 17 фоизга оширилишини асоссиз, деб билади. Агар нархлар 15 ноябргача бўлган ҳолатга қайтмаса, тегишли санкцияларни кўришга мажбур бўлади. Жумладан, транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ ставкасини кўпайтириш орқали ноқонуний йўл билан олинаётган даромадларни олиб қўйиш таклифи билан чиқишга ёки бошқа фискаль чораларни кўришга мажбур бўлади", - деган вазирлик хабарида.

Маълумот учун: 16 ноябрга қадар газ-заправкаларга етказиб берилаётган 1 кубометр табиий газнинг нархи — 789 сўм 74 тийин (бунинг 289,74 тийини — табиий газнинг улгуржи сотиш нархи, 500 сўми — махсус инвестиция устама ҳақи).

Ҳозирги пайтда Давлат рақобат қўмитаси, “Ўздавнефтгазинспекцияси” ва давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда ноҳалол рақобат фактларини аниқлаш мақсадида газ-заправкаларда нархлар устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича топшириқ берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар