«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:32
ЎЗO‘Z

“Иддаога қарасанг, аёл ҳар нарсадир, амалда эса, ўйинчоқларнинг энг тубанидир”

21 ноя, 20:38 4 541 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Иддаога қарасанг, аёл ҳар нарсадир, амалда эса, ўйинчоқларнинг энг тубанидир” “...Узоқ йиллар шу қаноатда бўлиб келдим. Аммо бу қаноатим ичида бир хаёл ҳам бор эди: “Ажабо, ҳақиқатан ҳам буларнинг барига эркаклар сабабчимикан?“ Ўтган кунларда буюк бир олимнинг китобидан ўқиганим ушбу сатрлар қаноатимни янада қувватлантирди: “Эркакларнинг хотинлашиши аёлларнинг эркаклашиши натижасини берди”, дейди олим.

Шулар ҳақида бош қотириб юрган кунларим бир ояти карима маъносининг таржимасига дуч келдим. Нисо сурасининг 117-ояти (таржимаси)да бундай дейилади: “Улар Ундан бошқа фақат аёл санамларга ибодат қилурлар ва фақат бебош шайтонга ибодат қилурлар”. Оятнинг тафсирида Аллоҳга шерик келтирган бир кимсанинг руҳида энг буюк ғоя бўлиб “аёл” жой олгани кўрсатилибди ва бундай дейилибди: “Баъзи эркаклар аёлларга қийматидан ҳам баланд бир мақом берадилар. Натижада инсоннинг дунёга келиш ғоясини “Аллоҳга ибодат қилиш“ эмас, балки (Аллоҳ сақласин) “аёлга сиғиниш” деб гумон қиладилар“. Бунга араб мушриклари санамларига аёл исмларини қўйганларини очиқ далил деса бўлади.

Ва яна, юнон ва шунга ўхшаш бир қанча бутпараст халқларнинг бут-санамлари аёл экани маълумдир. Бу ҳолат аёлга ҳақиқатан ҳам қиймат берганларидан эмас, аксинча, масаланинг ичида Аллоҳ ҳузуридан қочиш, Унга ибодат қилишдан юз ўгириш ётибди. Агар бундай бўлмаганида эди, аёллардан бутлар ясаб, уларга сиғинган ўша қавмлар айни замонда аёл зотига энг буюк зулмларни қилмаган бўлардилар.

Тафсирлардан бирида ёзилган “Иддаога қарасанг, аёл ҳар нарсадир, амалда эса, ўйинчоқларнинг энг тубанидир”, деган жумлалар уларнинг аёлга асл муносабатларини қандай гўзал ифода этибди! Аёлнинг асл мақомидан (даражасидан) тушириб, унга сиғинадиган даражада боғланган инсонлар аслида шайтоннинг найрангига учаётганларини ва бу ҳоллари билан шайтонга сиғинаётганларини ояти карима жуда тўғри ифодалаб қўйган.

Орадан қанча йиллар, қанча асрлар ўтган бўлишига қарамай, шайтон яна ўша шайтондир, нафс яна ўша нафсдир. Ҳамма замонларда бўлганидек, бугун ҳам нафсига асир ва шайтонга ўйинчоқ кўпчилик эркаклар энг қулай ғафлат воситаси қилиб яна аёлни танлашган...“
Алоуддин Башарнинг “Севги нима?“ китобидан
Даврон Қобил таржимаси

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 0
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар