«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:58
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги бўйича янги лойиҳа амалга оширилади

21 ноя, 18:57 5 496 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги бўйича янги лойиҳа амалга оширилади «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Ҳужжатда қайд этилишича, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасини молиялаштириш учун 25 йилга 5 йиллик имтиёзли давр билан 46,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит, шунингдек, 300,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари берилиши маъқулланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 84,78 млн. АҚШ доллари эквивалентини, шундан, Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши — 38,28 млн. АҚШ долларини, шу жумладан, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш ва бошқа сарф-харажатларни молиялаштириш шаклидаги улуш — 15,76 млн. АҚШ доллари эквивалентини, Лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларнинг улуши — 11,28 млн. АҚШ долларини, шунингдек, Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлари) улуши — 11,24 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йил (2018 — 2023 йиллар) этиб белгиланди.

Белгиланишича:

Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори (Шоаҳмедов Ш.Ш.), Андижон (Абдураҳмонов Ш.К.), Фарғона (Ғаниев Ш.М.) ва Наманган (Бозоров Х.Х.) вилоятлари ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун керакли шарт-шароитларни таъминлаш, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан қуйидагиларни имзолаш ваколати берилади:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайтариш кафолатини таъминлаш бўйича битимни;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайта кредитлаш битимларини.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 83
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар