«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2021, 12:13
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди

20 ноя, 17:47 3 102 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Анжуманда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида яратилган қурилманинг афзалликлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

— Ушбу қурилмани Наманган вилоятида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, — дейди “Аҳолини ис газидан заҳарланиш ва ёнғиннинг олдини олиш” масъулияти чекланган жамияти директори Ҳусанбой Юнусов. — Қурилманинг афзаллик жиҳатлар кўп. Мисол учун, у хонадоннинг махсус иситиш тизимига ўрнатилади. Агарда уйда бирор сабаб билан метан, пропан ва бошқа ис газлари чиқадиган бўлса, қурилма ишга тушиб, уни аниқлаб беради ҳамда сигнал чала бошлайди.

Яна бир фойдали томони шундаки, агарда хонадонда ис гази пайдо бўлган пайтда уйда ҳеч ким бўлмаса, қурилма газни тармоқдан автоматик равишда ўчиради. Қурилма электр энергияга уланган ҳолда ишлайди. Шу орқали у электр қувватини ўзида жамлайди. Бу эса қурилма электр энергияси тизимдан узилган ҳолларда ҳам 24 соат ишлаб туриш имконини беради.

Мутахассисларнинг айтишича, айни пайтда қарийб мингга яқин ана шундай қурилма ишлаб чиқарилган бўлиб, дастлаб 20 таси Тошкент шаҳар ИИББ объектларига ўрнатилган. Келгусида уни аҳоли хонадонларида ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. Қурилманинг ўртача нархи 195 минг сўм атрофида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Долзарб ихтиро: 11-синф ўқувчиси одамларни ис газидан асрайдиган робот яратди 20 фев, 15:35
  • Aвтомобиллардаги ёнғинни 30 сонияда ўчирадиган махсус техника ихтиро қилинди (фото) 30 мая, 20:33
  • Samsung бир вақтда иккита смартфонни қувватловчи симсиз қурилма яратди 23 июл, 08:02
  • Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди 08 июл, 17:16
  • Навоийлик талаба иссиқхона ҳароратини назорат қилувчи қурилма яратди 17 фев, 08:30
  • Apple қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқловчи қурилмани яратмоқда 13 апр, 19:52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда 21 янв, 11:55 34
  • Жо Байден Трамп ёпган дарвозаларни очмоқчи 21 янв, 11:30 149
  • Антикоронавирус хусусиятга эга ичимлик 21 янв, 11:00 129
  • «Мобил телефон кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда» – Шавкат Мирзиёев 21 янв, 10:30 174
  • Пекин АҚШнинг “уйғурлар геноциди” ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди 21 янв, 10:01 298
  • Шахрам Ғиёсов жавоб берди: "Сенга ҳали бор"... 21 янв, 09:38 542
  • «Ювентус» 9-бор Италия Суперкубоги ғолибига айланди 21 янв, 09:00 178
  • Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди? 21 янв, 08:37 325
  • 3-дивизион клуби "Реал"ни Испания кубогидан чиқариб юборди! 21 янв, 08:33 308
  • Путиннинг миллиард долларлик саройи борми? Навальнийнинг сенсацион суриштируви эълон қилинди 21 янв, 08:18 313
  • "Насаф"дек клуб йўқ бўлиб кетса, кейин аттанг қилиб қоламиз" - Сергей Кучеренко 21 янв, 07:48 591
  • "Машъал" африкалик футболчилар билан 3 йиллик шартнома имзолади. Улардан бири Нигерия терма жамоасида ўйнаган (фото) 21 янв, 07:10 372
  • Бўлимлар