«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:42
ЎЗO‘Z

Cобиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

17 ноя, 15:51 4 444 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Cобиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади Ўзбекистон ва Украина собиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллади. Учинчи ва тўртинчи ўринларда Тожикистон ҳамда Беларусь. Бу ҳақда Беларусь оммавий ахборот воситалари статистик маълумотлар таҳлилига асосан хабар бермоқда.

2018 йил январь-октябрь ойларида собиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон (9,5%), Украина (7,4%) ва Тожикистон (4,5%) «етакчига» айланди. БелаПАН томонидан ўтказилган миллий статистика органлари маълумоти таҳлилига кўра, 10 ой якунлари бўйича Беларусда нархлар 4,2%га ошди.

Пастроқ инфляция даражаси Эстония (4,1%), Қозоғистон (3,7%), Латвия (3,1%), Россия (2,9%), Литва (2,7%), Грузия (0,4%) ва Озарбойжонда (0,2%) кузатилди.

Арманистонда нархлар 0,7 фоизга, Қирғизистонда 0,9 фоизга пасайган. Туркманистон бўйича фақат йилнинг биринчи ярми бўйича маълумотлар эълон қилинди (нархларнинг ўсиши 8,9%), Молдовада ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Октябрь ойида Беларусда нархлар 0,5%га кўтарилди. Худди шу кўрсаткич Эстонияда ҳам қайд этилган. Бу Украина (1,7%), Ўзбекистон (1,3%), Латвия, Тожикистон (0,7%дан) ва Литвадан (0,6%) кейин олтинчи ўрин. Кейинги поғоналарда: Қозоғистон, Молдова, Россия (0,4%дан), Грузия, Қирғизистон (0,3%дан), Озарбойжон (0,2%) ва Арманистон (0,1%).




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 183
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар