«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:57
ЎЗO‘Z

Аллоҳ бандасига танлаш ихтиёрини берган

16 ноя, 14:10 5 745 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аллоҳ бандасига танлаш ихтиёрини берган Фото: «Islom.uz»
«Islom.uz» порталида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Иймон» китобидан олинган парча келтирилди.

Энди Қуръони каримда инсон ихтиёри масаласи қай тарзда ҳал қилинганини кўриб ўтайлик. Мушриклар ўзларининг ёмон ишларининг сабаби Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши эканлигини баҳона қилганларида, Аллоҳ таоло уларга қарата Қуръони каримда шундай деган:

«Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шу каби ёлғонга чиқариб турганлар. «Ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм – ҳужжат борми? Гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар алжирамоқдасиз, холос», деб айт. Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб айт» (Анъом сураси, 148-149-оятлар).

Ушбу оятдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, агар Аллоҳ таоло барча одамларнинг бир йўлда бўлишини хоҳласа, уларни тўғри йўлга бошлаган бўлар эди. Лекин одамлар муайян йўлга юришга мажбур эмаслар. Аллоҳ таоло ўз хоҳиши билан тўғрини нотўғридан, ҳақни ноҳақдан ажратиб, одамларга тушунтириш учун пайғамбарлар юборди ва одамларга истаган йўлига юриш ихтиёрини берди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Сен: «Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин», дейилади (Каҳф сураси, 29-оят).

Аллоҳнинг хоҳиши одамларни тўғри йўлга бошлаш ва ёмон йўлдан қайтариш учун пайғамбарлар юборишда намоён бўлса, инсоннинг хоҳиши икки йўлдан бирини танлашда намоён бўлади. Қуръони каримнинг кўпчилик оятларида инсоннинг ихтиёри ўзида бўлиб, у қилган ишлари учун жавобгар эканлиги баён этилган. Агар инсон яшаётган жамиятда ёмонлик тарқаса, маишатида турли камчиликлар пайдо бўлса, буларнинг барчасига унинг ўзи сабабчидир.

Фуссилат сурасида Аллоҳ таоло айтади:
«Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас» (46-оят).

Қуръони каримда жамият ишини яхшилаш учун, ҳаётни фаровон, турмушни чароғон қилиш учун ҳар ким ўзи ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган. Аллоҳ таоло Раъд сурасида шундай марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас» (11-оят).

Қуръони каримда келтирилган мазкур иборалардан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, инсоннинг иродаси ва қилган иши савобга ёки азобга сабаб бўлар экан. Бу Ислом душманларининг «Ислом ўзига эргашганларни тараққиётдан қолдиради ва уларнинг ҳаётларини бузади», деган туҳматлари ғирт ёлғон эканлигини кўрсатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 99
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 263
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 245
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар