«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:37
ЎЗO‘Z

Бактерияларга қарши курашувчи ва овозли буйруқни тушунувчи ҳожатхона қурилмаси ихтиро қилинди

14 ноя, 10:30 3 460 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бактерияларга қарши курашувчи ва овозли буйруқни тушунувчи ҳожатхона қурилмаси ихтиро қилинди Унитаз учун Smart Toilet қопқоғи бидега айлана олади, ўриндиқни иситади, бактерияларга қарши курашади, ҳавони тозалайди ва овозли ҳамда масофавий буйруқларни тушунади. GizChina нашрида таъкидланишича, қурилма осонгина ақлли уйнинг экотизимига интеграциялашади.

Ўз фаолиятини 2010 йилда бошлаган Xiaomi компанияси бугунга келиб кенг ассортиментдаги товарларни ишлаб чиқармоқда – техникадан тортиб то ақлли қурилмалар ва маиший предметларгача. Куни кеча компания бир рулони 200 рублга баҳоланувчи бамбук толали ҳожатхона қоғозини тақдим қилди.

Энди эса ҳожатхонада ўтиришни янада қулай қилиш учун ишлаб чиқарувчининг ноёб ихтироларига 190 долларли кенгайтирилган функционалли Xiaomi Smart Toilet Cover AI Version ақлли қопқоғини қўшиш мумкин.

Хитой компанияси гаджети унитазни бидега айлантирувчи тизим билан таъминланган, у белгиланган параметрларга кўра унитаз ичидаги сувни иситиш хусусиятига эга. Шунингдек ўриндиқнинг ўзида ҳам иситиш функцияси бор, у ҳожатхонадаги ҳавони тозалай олади. Бундан ташқари, унитаз қопқоғи ультрабинафша нурлар ёрдамида ўриндиқни дезинфекция қилади ва шу тариқа бактерияларни йўқ қилади.

Янги ишланма тугмали бошқарув панелига эга бўлиб, унга оддий шрифт ва Брайль шрифтида ёзувлар туширилган. Унитаз қопқоғига Xiao Ai интеллектуал овозли ёрдамчиси ўрнатилган. Қурилманинг ўзини ақлли уй тизимига интеграция қилиш ва нафақат овоз билан, балки масофадан ҳам бошқариш (масалан, сув ёки ўриндиқ ҳароратини, ҳаво тозалаш частотасини созлаш) мумкин.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 88
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар