«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда?

12 ноя, 10:49 4 047 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда? Ҳамал

Молиявий аҳволингиз янада яхшиланади. Режалаштирган харидларингизни муваффақиятли амалга оширасиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ўзингизни янги тажрибаларда синаб кўрасиз. Атрофдагиларнинг сизга нисбатан муносабати ижобий томонга ўзгаради. Яқинларингиз билан ҳам хушмуомала бўлишга ҳаракат қилинг. Улар билан биргаликда янги иш бошлаш учун қулай фурсат туғилади. Бундан унумли фойдаланинг.

Савр

Паспорт, виза, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатларни расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ишлари билан банд бўласиз. Уларни ўз вақтида ҳал этинг. Акс ҳолда ортиқча муаммо бўлиши мумкин.

Оила аъзоларингизни ҳам эсдан чиқарманг. Улар берган ваъдаларингиз бажарилишини кутишмоқда. Фарзандларингиз учун сизнинг эътиборингиз муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутманг.

Жавзо

Кўчмас мулк билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун қулай фурсат бўлади. Яъни таъмирлаш, сотиш, сотиб олиш, ижарага бериш каби ишларни муваффақиятли амалга оширасиз. Натижада, оилавий буюджетингиз анча яхшиланиб, рўзғор бутланади. Эски танишларингиз билан узилган ришталарни тиклайсиз. Улар билан янги ишларни биргаликда амалга оширишга киришасиз.

Саратон

Ишларингизни режа асосида амалга оширишни ўрганинг. Ҳар бир юмушни бажаришда меъёр бўлиши керак. Ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш ҳам саломатликка путур етказишини яхши биласиз. Шунинг учун ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳафта охирида соғлиғингиз бироз безовта қилиши мумкин. Шифокор қабулига борсангиз зарар қилмайди. Дам олиш кунлари тоза ҳавода сайр қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаринг.

Асад

Янги лойиҳаларни татбиқ қилиш учун қулай имкон туғилади. Муҳим тадбирларда иштирок этасиз. Ҳеч иккиланмай ғояларингизни илгари сураверинг. Ортиқча ҳиссиётларга берилмай, асосий мақсадни лўнда қилиб тушунтиринг. Шунда режаларингизни осонгина амалга оширасиз. Баъзилар атайин қитмир саволлар бериб, сизни синашлари мумкин. Уларга аҳамият берманг. Хотиржам бўлинг, кўпчилик сизни қўллаб-қувватлайди.

Сунбула

Ҳаётингизда муҳим воқеалар содир бўлиши кутилмоқда. Сюрпризларга тайёр туринг. Севимли машғулотингиз билан шуғулланиб, вақтингизни мазмунли ўтказасиз. Узоқ вақт ёдда қоладиган романтик учрашувдан хурсанд бўласиз.

Ишда тартиб-интизомга риоя этинг. Бошлаган ишингизни охиригача етказиб қўйинг. Акс ҳолда ўзингизга ортиқча ташвиш орттириб оласиз. Пулни тежаб ишлатинг.

Мезон

Мўмайгина даромадга эга бўласиз. Молиявий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Пулни сарфлашга шошилманг. Фақат зарур нарсаларни харид қилинг. Шундагина пул билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олган бўласиз.

Ортиқча вазндан қийналяпсизми? Унда фитнес билан шуғулланинг. Ҳам ташқи кўриниш, ҳам соғликка фойдаси бор. Натижаси, албатта, сизни хурсанд қилади.

Ақраб

Янги ҳамкорлар билан бир нечта фойдали шартномалар имзолайсиз. Бунга ҳар томонлама тайёр туринг. Баъзилар сизни чалғитиши мумкин. Уларга алданиб қолманг. Яқинларингиз билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилинг. Эски гина-адоватларни унутинг. Уларни эслаб кайфиятни бузманг. Бундан ҳеч қандай наф йўқ. Мақсадга эришиш учун фақат олға ҳаракат қилиш лозим.

Қавс

Қарзларингизни ўйлаб тинчингиз бузилиши мумкин. Уларни бартараф этиш учун қулай имконият бўлади. Бундан унумли фойдаланиб қолинг. Эски танишлар билан учрашишингиз эҳтимоли бор. Бу сиз учун ҳам фойдали, ҳам ёқимли бўлади. Улар билан бирга театр, кино ёки кўргазмаларга ташриф буюрарсиз, балки. Олган ёрқин таассуротларингиз сизга ижобий куч-қувват бериши аниқ.

Жадий

Меҳнатингиз ижобий самара беради. Катта миқдорда пул ютуғига эга бўлишингиз мумкин. Ишдаги янги таклифлар борасида жиддий ўйлаб кўринг. Фақат фойда ортидан қувавермасдан ўзингиз учун ҳам вақт ажратинг. Муҳим саналарни кутмай, оилавий байрамлар уюштиринг. Бу бир-бирингизга бўлган меҳрингизни янада оширади.

Далв

Янги иш бошлаш учун қулай ҳафта. Ҳеч нарсани ўйламай енг шимариб ишга киришаверинг. Омад бу гал сиз томонда! Балки хорижга ижодий сафар уюштирарсиз. Мўмайгина даромадга эга бўлиб, кўчмас мулк ёки автомобиль харид қиларсиз. Ахир, булар энг катта орзунгиз-ку!

Ҳут

Турмуш-тарзингизни яхшилашга ҳаракат қилинг. Янги режалар тузасиз. Бу келгусидаги ғалабалар учун пойдевор вазифасини ўтайди. Билдирилган ишончни оқлаш учун берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Ўзгалар билан мулоқотга киришганда хушмуомала бўлинг. Айтаётган сўзингизни ўйлаб гапиринг. Шунда зиддиятларнинг олдини олган бўласиз. Яна доим хуш кайфиятда бўлишга интилинг.

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 309
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 472
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 348
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар