«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:08
ЎЗO‘Z

Айрим ўзбекистонликларнинг Қозоғистондаги саргузаштлари

11 ноя, 21:38 4 598 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Айрим ўзбекистонликларнинг Қозоғистондаги саргузаштлари Бировнинг ҳақидан қўрқмаслик нимадан далолат беради? Албатта, қалб кўзининг юмуқлигидан. Ҳаётда шундай инсонлар борки, улар ўз нафслари йўлида қўшнисини, дўстини ва ҳатто қариндошини ҳам аяб ўтирмайди – уларнинг ҳақини тап тортмай ейди. Сўнгги кунларда одамларни ишлатиб, уларнинг пулларини бермай, ялло қилиб юрган “шоввоз”лар анчагина. Улар ўзларича “давринг келди, қандингни ур”, деб юришган бўлсада, аммо бир кунмас-бир кун қонун олдида, албатта, жавоб беришади. Яратган ҳузуридаги ҳисоб эса барчасидан қаттиқ ва аламли бўлади.

KUN.UZ таҳририятининг электрон почтасига келган навбатдаги мактуб мазмуни билан танишар эканмиз, беихтиёр ана шулар ҳақида ўйладик. Қуйида воқеа тафсилотлари келтирилади.

“Ассалому алайкум. Биз бундан икки йил аввал оиламизни боқиш учун Қозоғистонга бордик. Жами 4 киши эдик. Ф.А исмли ўзбек йигити иш топишда воситачи бўлди. Маошимиз ҳар бир киши учун 300 АҚШ долларидан эди. 45 кунда ишимизни тугатдик. Уйга қайтишимиз учун йўлкира, паспортларимиз ва маошимизни Ф.А.дан сўрадик. У келиб паспортларимизни ва йўлкирага пул бериб, уйимизга жўнатиб юборди. Маошимизни эса ортимиздан жўнатиб юборишга ваъда берди.

Орадан 21 кун ўтиб пулларимиз келди, аммо шунда ҳам 15 кунлик иш ҳақимиз (150 доллар) қолиб кетди. Ф.А бизга қўнғироқ қилиб, Қозоғистонга келишимизни, иш борлигини, қолган пулларни ҳам беришини айтиб, ёнига чақирди. Унга ишониб, 4 киши йўлга чиқдик. Иш бошланди. Орадан 15 кун ўтди, 1 ой ўтди, бироқ маошдан дарак бўлмади. Пул сўраган эдик 200 АҚШ доллари берди. Бир кишига пул керак эди, унга жўнатдик. 2 ойча ишлаб уйга қайтдик, аммо пул ололмадик.

Уйга келсак, яна бизга қўнғироқ қилиб, катта иш олганини, кўпчилик бўлиб келишимиз зарурлигини, қолган пулимизнинг ҳаммасини беришини айтиб, чақириб қолди. 6 киши бўлиб яна бордик. Аммо яна ўша гап, пулдан дарак бўлмади. Бир шеригимизнинг отаси оғриб қолганлиги учун 15 кун деганда Ўзбекистонга қайтиб кетди. 5 киши бўлиб яна 2 ой ишладик. Ишлар тугади. Ф.А.дан пулимизни сўрасак, ортларингдан жўнатаман, деб ваъда берди. У пулларни узоғи билан 5 кунда олишини айтди. Шу сабаб унинг ёнига акам қолди, биз 4 киши уйга қайтдик. Акам у ерда 15 кун бир ўзи ишлади. 3 кишига 300 АҚШ долларидан, 2 кишига эса 200 АҚШ долларидан, жами 1300 АҚШ доллари жўнатди, ўзлари ҳам уйга қайтдилар. Аммо бу пуллар келишилган маблағ эмасди. Шу боис Ф.А.га қўнғироқ қилиб, қолган пулларни сўрадик. Аммо у ҳозир қўлида пул йўқлигини айтди.

Қолган кишилар ҳам пулларини сўрай бошлашди. Ўртага мен билан акам қолиб кетдик. Одамларнинг оилалари уйимизга келиб жанжал ҳам қилиб кетишди. Биз Ф.А.нинг ёнига бориб, пулларни сўрадик. У бир ой ичида қилиб беришини айтди. 1 ой акам иккимиз ўша ерда яна ишладик. Аммо пул берилмади. Унга тегишли жойга арз қилишимизни айтдик. Истаган жойларинга боринглар, пул йўқ деди. Паспортларимиз унинг қўлида эди, бермади. Уйга кетамиз десак, ишни тугатиб кетасанлар деди. Унинг бир дўсти бор эди. миллати турк, ўзи Қозоғистон фуқароси. Шу паспортларимизни олиб келиб берди. Қўлимизда пул бўлмагани учун йўлкирага уйдан пул сўраб, қайтиб кетишга мажбур бўлдик.

Ушбу масала юзасидан Президент порталига ёздик. Милиция, прокуратура, терговчи, маҳалла нозири ҳам аралашиб пулларимизни олиб бера олишмади. Шерикларимизга вазиятни тушунтирдик. Улар ҳам порталга мурожаат қилишди, фойдаси бўлмади. Орадан икки йил ўтди. Биз билан ишлаган Б исмли йигит интернет орқали Ф.А билан гаплашган экан. У ҳамма пулларни акамдан бериб юборганини унга айтган. Ўртада яна машмаша, жанжал кўтарилди. Хуллас, бир фирибгарни деб шундай вазият бўлиб турибди.

Ҳозирга келиб Ф.А.нинг биздан жами қарзи 3400 АҚШ долларини ташкил этади”.

Воқеалар ривожига эътибор берилса, оиламни боқаман, беш-тўрт сўм орттириб уй қиламан, тўй қиламан деб, ҳалол ишлаб пул топмоқчи бўлган инсонлар чув туширилган. Қайта-қайта ишлатиб, пуллари берилмаган. Уларнинг соддалигидан манфаат йўлида фойдаланилган. Ўртага воситачи бўлган йигит ҳам бегона эмас – ўзбек.

Чет элларга иш юзасидан тез-тез чиқиб турадиган танишим бор. Бир кун суҳбатда хорижда ишлаб, ўқиб, дам олиб юрган миллатдошлар ҳақида кетиб қолди. Суҳбатдошимнинг айтишича, хорижда юрган айрим ўзбеклар бир-бирини кўрса, унча қувонмайди, бориб салом-алик қилгиси келмайди, иложи борича ўзини танитишни истамайди. “Бориб ҳол-аҳвол сўрашсанг, гапларида меҳр йўқлигини, муносабатлари нисбатан совуқ эканлигини сезиб унғайсизланасан”, дейди суҳбатдошим. Балки шу ҳолат ҳам юқорида келтирилган муаммоларга сабаб бўлаётгандир. Чунки четда юрган бир миллат вакили бир-бирининг қувончу ташвишлари билан бўлишиб турса, ичиқора, ғараз ниятли кишилар ўз мақсадлари йўлида ўзга бир миллатдошларидан фойдаланишмасмиди?

Бировнинг ҳақи шу пайтгача ўзгага насиб этмаган. Ф.А ва шунга ўхшаш кимсалар томонидан содда одамларни алдаб, уларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, бу ҳам етмагандек уларнинг пешона терлари билан топган пулларини ўзлаштириб юбориш ўзини англаган инсон боласининг иши эмас. Чунки бу пуллар нафақат ўша ишлаган инсонники, балки унинг ортидан кўз тикиб қолган отаники, онаники, рафиқаники, болаларники. Бунинг уволи, албатта, қаттиқ бўлади...
Сарвар Анвар ўғли
Қозоғистон, ўзбекистонликлар, пуллар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 284
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар