«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

Яшашдан мақсад...

10 ноя, 19:28 25 339 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яшашдан мақсад...
Инсон қайси манзилга кетаётганини билмаса,
унинг елканига ҳеч бир шамол ҳам дуч келолмайди. (СЕНЕКА)


Бу дунёда ҳар бир кишининг ўз табиати, дунёқараши, ҳаётга муносабати турлича бўлади. Инсоннинг ҳаётда қандай йўлдан бориши фақат унинг ўзига боғлиқ. Мақсад ҳар хил, лекин: - Мен бу дунёга нега келдим, ким учун ва нима учун яшаяпман?, - деб ўзига ўзи савол берган кишининг мақсади бошқача бўлади. Орамизда шундай инсонлар борки, улар ҳатто эртага нима қилишини билмайди. Бугуни-ку майли, эртага, индинга, бир ойдан кейин, бир йилдан сўнг ўзини қандай тасаввур қилади...

- Эртага нима бўлишини яратгандан ўзга ҳеч ким билмайди демоқчимисиз? Тўғри шундай! Аммо Яратган бизга: “Сендан ҳаракат, мендан баракат” деб айтгани-чи? Биз бир ишни бошлашдан ва олдимизга мақсад қўйишдан қўрқамиз. Буни тан олиш керак! Нима учун бундай десак, баҳоналар ҳам топилади. Ундай бўлса буюк олим-у мутафаккирларимизчи? Улар қандай қилиб муваффақиятга эришишди? Қандай қилиб инсон онги, тафаккурининг чўққисига чиқа олишди. Календарни, телефонни, компьютерни, ёзувни, космосни, хуллас ҳаётимизда керакли бўлган қанчадан - қанча буюк ихтиролар биз каби инсонларнинг ақл-тафаккури орқали дунёга келмади-ми?

Инсон шундай бир мавжудотки, имконият даражаларининг чек-чегараси йўқ. Қандай қилиб, - дерсиз, ҳозирги кунда биз учаётган одам ҳақида эшитиб қолсак ҳам ҳеч ҳайратланмаймиз. - Ҳа, энди шунақа мослама чиқибдида, деб қўя қоламиз. Осмон-у фалакда учаётган, сувнинг устида юраётган ва ўзига ўхшаган одам робот яратаётган, эҳ-ҳее қанчадан қанча буюк ишларнинг барини инсон бажара олаяпти. Ҳаётимиздаги барча қулайликлар роботлар, машиналар, овқат пиширадиган мослама, кир ювадиган, қуритиб илиб ҳатто кийдириб қўядиган машиналар ҳам йўқ эмас.

Албатта бундай техникаларнинг барини инсон ўз қўли билан яратмоқда. Ҳа, биз ҳам қобилиятлимиз, бизнинг қўлимиздан ҳам кўп нарсалар келиши мумкин. Бизнинг шу каби буюк кашфиётларни яратиб қўйган инсонлардан ҳечам кам жойимиз йўқ. Биз ҳам улардек ихтиролар қилиб, юртимиз келажагига ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Лекин биринчи ўринда инсонда мақсад бўлиши керак, деб ўйлайман. Мақсад йўлида тинмай изланиш ва тажриба орттириш инсонни буюкликка етаклайди. Ахир айтишадику “Инсонда бир фоиз қобилият ва тўқсон тўққиз фоиз меҳнат муваффақиятга етаклайди” деб.

Лекин ҳамма муваффақиятлар замирида ўша бир фоиз қобилият ётади. Кўпинча, бирор ишни бошлашдан аввал омадсизликка учрашдан қўрқамиз ва уни иложи борича ортга сурамиз. Йўқ, ахир ҳаётимизга ўзгартиришлар киритиш пайти келмадимикан! Иккиланиш ва қўрқиш доимо ўзимизга душман бўлиб қолаверади-ку. Қўрқувни ва тинимсиз ўйланишларни четга суриб, таваккал қилишни ҳам ўрганишимиз керак эмасми?

Машҳур файласуф Арастунинг китобларидан бирида: “Бир мақсад йўлидаги қўйилган биринчи қадам деярли унинг ярми бажарилганидан далолат беради” деб ёзилган эди. Мақсадсиз яшаш - бу ҳаётдаги энг катта хатолардан биридир. Чунки инсон бор - йўғи ўртача 70-80 йил умр кўради. Ушбу умримиздан ярми ухлаш ва яна анча қисми бемақсад ўтиб кетиши жуда ҳам аянчли ҳолатдир. Барчамиз ният билан яшаймиз, ширин орзулар қиламиз ва ҳатто ўйлаганларимиз тушлармизга ҳам кириб чиқади. Орзу билан яшаш яхши, аммо уни рўёбга чиқармасак не фойда.

Орзу ниятларимизни рўёбга чиқариш учун биз аввало ўзимизга, аниқроғи, ўша ниятларимиз амалга ошишига ишонишимиз ва мақсадлар йўлида барча имкониятлардан фойдаланиб, ҳаракат қилишимиз керак. Мақсад қатъий бўлса, барибир бир кун орзуга етишиш мумкин. Лекин баъзан кўп нарсани хоҳлаймиз-у истакларимизни рўёбга чиқариш учун ўзимиз ҳам шунга яраша интилмаймиз. Бу иродасизлик ва кучсизлик аломати деб ўйлайман. Ҳақиқий куч билакда эмас, иродада, ишончда! Кучли одамлар эринчоқликни унутади, ўзини доимо назорат қила олади. Ҳар куни кечқурун, бугун мен нималарга улгурдим, қайси ишларимни бажара олдим-у қайсилари чала қолди, деб сарҳисоб қилади. Сўнг эртанги кун учун режалар тузади. Бундай инсонларнинг аввало яшашдан мақсади аниқ, эртанги кунидан умиди катта, бир ойдан, бир йилдан сўнг нима иш қилишини билади. Кучли одам ўзининг камчилигидан тонмайди. Мен нима учун яшаяпман, деган саволни ўз-ўзига бера олади ва шу саволга доимо жавоб ахтаради. Яшашдан мақсадни аниқ тасаввур қилади. Ҳаётнинг мазмунини ҳис этади, кучига куч қўшилади! Келинг биз ҳам энг аввало ўзимизга шу саволни бериб, бир ўйлаб кўрайлик:

-Яшашдан мақсадим нима?..
Мафтуна МИРЗАХЎЖАЕВА
Тошкент давлат миллий рақс ва
хореография олий мактаби
“Санъатшунослик” йўналиши талабаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 74
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 204
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 318
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 164
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар