Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Осиё Кубоги-2015 финал босқичига жўнаб кетиш арафасида матбуот анжуманида ОАВ ходимлари саволларига жавоб беради, деб
ёзади kun.uz.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизматига
хабарига кўра, миллий терма жамоа бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани 30 декабрь, сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида соат 12:30да бошланади.
“Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани Ўзбекистон учун 10 январь куни Австралияда старт оладиган Осиё Кубогига тайёргарлик жараёни ва терма жамоанинг мазкур баҳслардаги иштироки ҳақида бўлади”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги баҳслари 9 январь куни старт олади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса мусобақанинг “B” гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Миржалол Қосимов жамоаси турнирдаги илк ўйинини 10 январь куни КХДР терма жамоасига қарши ўтказади.