«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:18
ЎЗO‘Z

Фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга 5 та оддий маслаҳат

09 ноя, 18:18 3 742 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга 5 та оддий маслаҳат Муваффақиятли тадбиркорларнинг ўз ишини ташкил этмоқчи бўлганларга иштиёқ берадиган тавсиялари.

1. Ҳаракатларингизни режалаштиринг

Муваффақиятли стартап яратиш учун аниқ мақсадга эга бўлиш лозим. Бироқ бу энг муҳими эмас. Мақсадга эришишнинг қадам-бақадам режаси бундан-да муҳим саналади.

Фаол ҳаракатларга киришишдан аввал стратегия ишлаб чиқинг. Бизнес-режани тайёрлаш эҳтимолдаги хатоларга йўл қўймаслик ва исталган натижаларга эришиш имконини беради.

“Кўп йиллар аввал кимдир дарахт эккани учун бугун ўзгалар сояда ўтирибди”.
Уоррен Баффет, тадбиркор, дунёдаги йирик сармоядор

2. Бизнесингизни реклама қилинг

Агар маҳсулот ва хизматингизнинг афзаллик жиҳатлари ҳақида гапирмасангиз, у ҳақида ҳеч ким тасаввурга эга бўлмайди. Бугун ўз-ўзини реклама қилиш учун ижтимоий тармоқлар аъло даражадаги восита саналади. У ерда сизни кўплаб истиқболдаги мижозлар танишади.

3. Мижозлар манфаатини ҳисобга олинг

Ҳар қандай стартапнинг бирламчи вазифаси – мижозлар эҳтиёжларини қондириш. Мижозлар билан яхши муносабатлар – муваффақиятли бизнес калити.

“Бизнеснинг мақсади – мижоз яратиш ва уни ушлаб қолиш”.
Питер Друкер, иқтисодчи, менежмент назарияшуноси, ёзувчи

4. Таваккалдан чўчиманг

Акс ҳолда одатий чегаралардан чиқа олмайсиз. Дастлаб кўплаб таваккал қадамлар ташлашга тўғри келади. Олдингизда мураккаб танлов бўлади. Бироқ хатолар қилишдан чўчиманг. Чекинманг ва олға ҳаракат қилишда давом этинг.

“Шу қадар тез суръатларда ўзгараётган дунёда муваффақиятсизликка учрашнинг энг ишончли усули – таваккал қилмаслик”.
Марк Цукерберг, Facebook асосчиси

5. Ирода кучини йўқотманг

Кимдир муваффақиятингизга шубҳа билан қарайди. Яна бошқа биров муҳокама қилади. Бошқаси эса сизни тўхтатишга интилади. Соғлом бўлмаган танқидга эътибор берманг. Агар бирор нарсага қарор қилган бўлсангиз, мақсадингиз сари олға қадам ташланг.

“Ишончим комил, муваффақиятли тадбиркорни муваффақиятсизидан сабр ва қатъият ажратиб туради”.
Стив Жобс, Apple асосчиси

Манба: Kun.uz
Муваффақият, тадбиркор




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 52
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 62
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар