«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2020, 14:22
ЎЗO‘Z

Россиядаги йирик агрофирмалардан бири Ўзбекистонда картошка етиштирмоқчи

06 ноя, 22:43 1 516 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиядаги йирик агрофирмалардан бири Ўзбекистонда картошка етиштирмоқчи Ўзбекистон ва Россиянинг “КриММ” агрофирмаси юртимизда картошка етиштириш бўйича қўшма лойиҳани муҳокамадан ўтказишмоқда. Бу ҳақида РФнинг Тюмень области ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳар куни “КриММ” агрофирмаси терминалларидан 400 тонна картошка ва сабзавотлар чиқарилади. Унинг маълум қисми Ўрта Осиёга юборилади. Улардан бири Ўзбекистондир. Ушбу давлатга уч минг тонна картошка жўнатиляпти, дейилади хабарда.

“Ўзбекистон билан тўлақонли ҳамкорлик ўрнатиш имконияти мавжуд. Тюмень области губернатори бошчилигидаги делегациянинг мазкур мамлакатга амалга оширган ташрифи чоғида биз савдо шерикларимизга “КриММ”нинг уруғлик картошкаларини сотиб олиш ва уни ўзларида етиштиришни таклиф этдик. Шундай қилиб сархил маҳсулотларни май ойидаёқ ва ҳатто ундан вақтлироқ ўзимизга олиб келишни йўлга қўйиш мумкин. Айни шу пайтда бизда муайян танқислик юзага келади ва Тюмень област картошкани, жумладан, узоқ хориждан ҳам қабул қилади”, - деди агрофирма бош директори Геннадий Рязанов.

Ҳамкорликни янада ривожлантириш учун томонлар етказиб бериш логистикасини яхшилашга келишиб олдилар.

“Бугун картошка етказиб беришда жуда кўплаб ньюанслар бор, улар йўлларда ушланиб қолишларни келтириб чиқаряпти. Буларнинг барчасини ҳал қилиш ва ортиқча тўсиқларни йўқотиш керак. Ўз навбатида Ўзбекистондан ортга қайтаётганда фураларимизни(юк машиналари) гилос, сархил мевалар, қишда эса янги пиёз, саримсоқ пиёз ва олма билан тўлдириб олиш бўйича ғоя ҳам бор. Мана шундагина тўлиқ савдо ҳамкорлиги юзага келади. Мазкур таклифлар шу кунларда муҳокама қилиняпти”, - деди Рязанов.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда бу йил қанча ғалла ва пахта етиштирилгани маълум бўлди 07 дек, 14:00
  • Ўзбекистонда бу йил салкам 1,5 млн тонна картошка етиштирилади 31 мар, 21:35
  • 2019 йилги картошка ҳосили прогноз қилинди 31 мар, 09:15
  • Америкаликлар бизга «иккинчи нон»​ни етиштиришда ёрдам бермоқчи 29 июл, 17:06
  • Ўзбекистон ва Россия “Яшил йўлаги" ноябрда ишга тушади 08 ноя, 17:06
  • Россельхознадзор Ўзбекистонга олиб кетилаётган 650 тонна картошкани тўхтатиб қолди 16 мая, 15:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек легионерининг маҳоратини хорижлик экспертлар тан олмоқда 14 июл, 13:10 131
  • Ўзбекистонда тиббий хизмат кўрсатувчи мобил гуруҳлар таркибидан кимлар жой олиши маълум қилинди 14 июл, 12:49 230
  • Эскирган ва кийиш тавсия қилинмайдиган 5 ёзги либос 14 июл, 12:27 191
  • Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шифокорларсиз қолди (видео) 14 июл, 12:07 1 203
  • Олимлар коронавирусдан вафот этиш эҳтимолини икки баравар оширадиган омилни аниқлади 14 июл, 11:47 1 195
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида оламдан ўтди 14 июл, 11:31 1 373
  • Тошкентда бир кечада 201 кишида коронавирус аниқланди 14 июл, 11:27 464
  • Нурмат Отабеков: Коронавирусни енгиш учун балки бир неча йил керак бўлар 14 июл, 11:07 615
  • Нурмат Отабеков профилактика учун тавсия қилинган дориларни санади 14 июл, 10:46 1 220
  • Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 2 ҳафталик карантин бекор қилинади 14 июл, 10:23 670
  • Қозоғистонда кескин карантин яна узайтирилди 14 июл, 10:03 623
  • Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..." 14 июл, 09:41 280
  • Бўлимлар