«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:43
ЎЗO‘Z

“Тун бағридаги аёл” суратининг сири топилди

01 ноя, 00:53 4 094 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Тун бағридаги аёл” суратининг сири топилди Букингемширда яшовчи 82 ёшли Барбара Уитакер испан сюрреалист рассоми Жоан Миронинг бир неча млн долларга баҳоланган сурати сирини топди.

Рассомнинг “Тун бағридаги аёл” картинаси билан боғлиқ мазкур янгилик тадқиқотчилар учун кутилмаган ҳолатни юзага келтирди.

Бундан бир муддат илгари “Telegraph” газетаси рассомнинг 18 млн АҚШ долларига баҳоланган “Тун бағридаги аёл” картинаси юзасидан ўқувчилар ўртасида сўров ташкил этган. Унда нима сабабдан картинадаги тун оқ рангда, осмондаги эгри-бугри белгилар нимани англатади каби саволлар берилган.

Картинани савдога қўяётган “Phillips” аукцион уйи экспертлари ўз изоҳларида суратдаги айри чизиқни уриб туширилган учоқ тутуни сифатида қайд этиб келганлар. Чунки бу сурат рассомнинг Иккинчи Жаҳон уруши даврида яратган асарлари сериясига киради.

Аммо картинани синчиклаб ўрганган Барбара Уитакер бу борадаги ўз хулосасини таҳририятга йўллаган. “Мен сурат чизишни умуман билмайман. Аммо осмондаги айри ёзув рассомнинг ўз исми бўлиши керак, деб уйлайман” деб ёзган у. Барбара Уитакер таҳририятга юборган иловасида “Миро” сўзини кўриш мумкин.

Таҳририят бу таҳминни текшириш учун “Phillips”га мурожаат қилган. Экспертлар рассомнинг 14 та суратини ҳам синчков текширувдан ўтказиб, бундай белгилар бошқа суратларда ҳам борлигини топишган. Миро ўз картиналарида бир нечта пиктограмма ёки идеограммалар қўллаб келгани аниқланган.

Энди "Phillips” экспертлари Миро бундай пиктограммалардан қандай ва нима мақсадда фойдалангани бўйича янги тадқиқотларни бошлади.

“Тун бағридаги аёл” 15 ноябрда Нью-Йоркда ўтказиладиган аукционда сотилади. Ўтган йил Жоан Миронинг “Аёл ва қуш”(1940 йил) картинаси 24,6 млн фунт стерлингга сотилиб, мазкур валюта савдосида рекорд ўрнатган. Унинг энг қиммат асари “Картина (Кўк юлдуз)” абстракцияси бўлиб, баҳоси 36,9 млн долларга етган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 577
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 480
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар