«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:46
ЎЗO‘Z

"Кўз ёши сабаблари нимадан иборат ва уни қандай тўхтатиш мумкин?"

30 окт, 04:09 13 851 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Кўз ёши сабаблари нимадан иборат ва уни қандай тўхтатиш мумкин?" "The New York Times" нашри ўзининг мақоласида хурсанд ёки хафа одамнинг йиғлаши табиий жараён эканлигини таъкидлаган ҳолда, кўз ёш пайдо бўлишининг сабабларини таҳлил қилган. Шу жумладан, автор кўз ёшларсиз йиғлаш мумкинми ҳамда кўпчилик олдида йиғлашдан тийилишнинг йўли борми, деган саволларига жавоб қидирган.

Кўз ёши сабаблари

“Нега фақат одамлар кўзёш қилади: Кўз ёшлари ортидаги сирлар” номли китоб муаллифи Ад Вингерхоэтснинг (Ad Vingerhoets) айтишича, йиғлашнинг икки омили бор: овознинг қайғули тус олиши(vocal distress) ва кўзёш чиқиши. Ўз безовталигини ёки қаердалигини билдириш учун гўдаклар ҳам, ҳайвонларнинг болалари ҳам изтироб сигналларидан фойдаланишади. Шу билан бирга, вокал изтироб натижасида пайдо бўладиган овоз бошқа овчиларга ҳам қўл келиши мумкин. Одам боласининг ёшлиги ҳайвонларга қараганда узоқроқ давом этади. Шу сабабли инсон қийналаётганини кўрсатиш учун вокал овоздан ташқари кўз ёш қилишни ҳам ривожлантирган бўлиши мумкин.

Йиғлаганда мияга ҳиссиёт сигналлари етиб боради ва мия кўз ёш чиқаришга буйруқ беради. Доктор Вингерхоэтснинг таькидалашича, ёш ўтиши билан одам йиғлаши мумкин бўлган сабаблар ўзгаради. Ёш болалар ва гўдаклар оғриқдан йиғлайди, ёши катта одамлар эса оғриқдан йиғламайди. Вояга етганда, одамнинг ҳамдардлик ҳиссиётлари шаклланади ва бошқалар қийналаётганини кўрса, йиғлаши мумкин. Мисол учун, жамоасининг ютуғидан, яхши ижро этилган ролдан пайдо бўладиган кучли ижобий ҳиссиёт йиғлашга сабаб бўлиши мумкин. Аммо доктор Вингерхоэтснинг фикрига кўра, вояга етганларда рўй берадиган йиғининг иккита асосий сабаби бор. Биринчиси – чорасизлик ва кучсизлик бўлса, иккинчиси ажралиш ва йўқотишдир.

Йиғлайдиган вазият олдиндан маълум бўлса...

“Pittsburgh” университети профессори Лаурен Бйлсма (Lauren Bylsma) сўзларига кўра, олдиндан йиғлайдиган вазият бўлишини аниқлашнинг иложи бўлса, ҳиссий реакцияни чегаралаш мумкин.

● Агар ёмон якунли учрашув кутилаётган бўлса, олдиндан ҳиссиётлар билан ишлаш керак. “Озгина йиғлаб олса ҳам бўлади”, – дейди доктор Бйлсма.

● Бунда энг ёмон сенарийни хаёлдан ўтказиб, шу вазиятда нима қилишни режалаштириб олиш лозим.

● Ҳиссиётли суҳбат қилишдан тийилиб, уни назорат қилиш ва фактлар айтилиши керак.

Агар кўздан ёш чиқишни бошласа...

Кўпинча кутилмаган зиддият ёки хурсандчилик йиғлашни келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолатда қилиниши керак бўлган ҳаракатлар:

● Тил билан ҳиссий "тугма"ни босиш: Вашингтондаги “Body Language” институти ходими Жанине Дривернинг (Janine Driver) айтишича, танглайни тил билан босиш йиғлашни тўхтатади.

● Юзадаги мускулларни бўшатиш: “Агар одам қайғуга тушса, юзадаги мускуллар тортилади. Ўша мускулларни бўшатиш келаётган ёшни тўхтатиши мумкин”, – дейди Жанине Дривер.

● Чуқур нафас олиш: мураббий Тереза Нгуен (Theresa Nguyen) сўзларига кўра, тўрт секунд давомида бурун орқали чуқур нафас олиш керак ва нафасни оғизни тўла очмаган ҳолда секин, саккиз секунд давомида чиқариш ёрдам бериши мумкин.

● “Бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқ орасидаги терини чимчилаш орқали ҳам йиғлашни тўхтатиш мумкин”, – дейди Дривер

Йиғлаш касаллик белгиси бўлиши мумкинми?

Агар жуда оддий ҳиссиётлар йиғини келтириб чиқарса ва кўзёш тўкиш тез-тез қайтарилса, бу касалликдан дарак бўлиши мумкин. “Йиғлаш қанча миқдордан кейин муаммо бўлиши ҳақида чегара белгиланмаган”, – дейди Бйлсма.
Нина Баҳадур




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 230
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 126
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 151
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 126
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 132
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар