«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:18
ЎЗO‘Z

Тадбиркорларга банк ҳисобварақларини масофадан очишга рухсат берилди

29 окт, 19:43 2 559 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркорларга банк ҳисобварақларини масофадан очишга рухсат берилди Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.

Биринчидан, банклар томонидан банк ҳисобварағини очиш ва унга хизмат кўрсатиш чоғида тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб этиш тақиқланди.

Тадбиркорлик субъектида муҳр мавжуд бўлган тақдирда ҳам ушбу тақиқ қўлланилади. Тадбиркорлик субъектлари турлари (якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, йирик бизнес) бўйича ҳам фарқланмайди.

Энди ҳужжатлар айланмасида фақат имзолар намуналари қўйилган варақчалардан (илгари – имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар) фойдаланилади. Тадбиркорлик субъектлари ва улар сирасига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар учун варақчаларнинг янги намуналари тасдиқланди.

Иккинчидан, таъсисчилари Ўзбекистон резиденти – жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварағини масофадан туриб очишлари мумкин.

Банк ҳисобварағини очишда банк ҳисобварағи шартномаси офертасини акцептлаш (яъни банк таклиф этаётган шартларга сўзсиз розилик бериш) йўли билан тузилади.

Шу билан бирга юридик шахслар фақат имзолар намуналари қўйилган варақча (2 нусхада), шунингдек биринчи ва иккинчи имзо эгаларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандан кейингина тўловларни амалга оширишлари мумкин. Банк ходимлари шахсий ҳужжатлардан нусха олиб, аслини қайтариб берадилар.

Ҳужжат 25.10.2018 йилдан кучга кирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 27
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 259
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 150
  • Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 22 апр, 14:50 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар