«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:57
ЎЗO‘Z

Инсонларда хотиранинг бурун орқали нафас олиш билан боғлиқлиги аниқланди

28 окт, 00:43 4 694 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсонларда хотиранинг бурун орқали нафас олиш билан боғлиқлиги аниқланди Янги ўтказилган тадқиқотлар бурун орқали нафас олиш маълумотларнинг доимий хотирага ўтказилишини кучайтириши аниқланди. Бу ҳақида халқаро JNeurosci илмий журнали хабар бермоқда.

"Хотиралар ўзининг ривожланиш жараёнида асосий учта босқични босиб ўтади, булар кодлаш, консолидация ва қайта тиклаш. Одам ва ҳайвонларда ўтказилаётган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, нафас олиш хотира ҳосил бўлишидаги кодлаш ва таниб олиш жараёнлари билан боғлиқ хулқ-атвор ва нейрон механизмларида муҳим роль ўйнайди. Жумладан, бурун билан нафас олиш, оғиз билан эмас, нерв қўзғалишини кучайтириб кодлаш ва таниб олиш жараёнини яхшилайди", – дейди Каролина институти профессори тадқиқот раҳбари Артин Аршамян.

Инсонлар ва ҳайвонларда олиб борилган аввалги тадқиқотларга кўра, олимлар жамоаси бир соатлик консолидация (маълумотнинг қисқа хотирадан доимий хотирага ўтказилиши) давомида оғиз ва бурун орқали нафас олгандан сўнг, иштирокчиларнинг тажриба давомида уларга тақдим қилинган турли ҳидларни эслаб қолишлари солиштириб кўрилган. Натижалар шундай далолат бермоқдаки, консолидация вақтида бурни билан нафас олган оғзи берк бўлган иштирокчилар, ушбу вақтдаги оғзидан нафас олган бурни тўсилган иштирокчиларга қараганда ҳидларни яхши эслаб қолган.

Тадқиқотчиларнинг изоҳлашларича, тажрибалар алоҳида икки сеансдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири кодлаш, консолидация ва қайта тиклаш босқичларини ўз ичига олган.

Кодлаш даврида иштирокчиларга олтита таниш (масалан, қулупнай) ва олтита нотаниш (масалан, бутанол-1) ҳидлар галма-галдан тақдим этилган ва ҳидларни эслаб қолиш сўралган. Иштирокчиларнинг қайси ҳидларни таниш-танимасликлари аввалдан аниқланган бўлиб, ҳар сеанс учун янги ҳидлар қўлланилган.

Кодлаш давридан сўнг иштирокчилар бир соат давомида ухламасдан сокин ором олишган (консолидация даври) ва бу вақтда айримлари бурундан (бу вақтда оғзи берк бўлган), бошқалари оғиздан (бу вақтда бурун берк бўлган) нафас олишган.

Шундан сўнг, қайта тиклаш (таниб олиш) босқичида иштирокчиларга кодлаш давридаги ҳидлар қайтадан, фақатгина бу гал уларга янги 12 та ҳид (олтитаси таниш, олтитаси нотаниш) аралаштирилган ҳолатда тадқим этилган. Ҳар бир ҳидлаб кўрилган ҳиддан сўнг иштирокчидан ушбу ҳид янги ёки эски ҳид эканлигини аниқлаши сўралган.

Иштирокчилар ҳидларнинг кучини, ёқимлилигини, таниш ёки таниш эмаслигини ва номини эслашга ҳаракат қилиб кўришган. Кодлаш ва қайта тиклаш жараёнида барча иштирокчилар ҳидларни бурун орқали ҳидлаб кўришган ва нафас ҳам фақат бурун орқали олинган.

Ушбу тадқиқот орқали мия фаоллиги ўлчамаслигини қайд этар экан, тадқиқотчилар бурун орқали нафас олиш консолидация вақтида хотиранинг қайта такрорланиш ва мустаҳкамланиши баробарида сенсор тизим ва хотира тўрлари орасида боғланишнинг осонлашиши таъминланади деб таъкидлайдилар.

Тадқиқот муаллифлари улар қўлга киритган натижалар нафас олишнинг эпизодли ҳодисалар консолидациясига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши борасидаги дастлабки далиллар эканлигини, бу ўз навбатида асосий когнитив функцияни нафас олиш цикли орқали модуляция қилиш тўғрисида хулосага келиш мумкинлигини айтишмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 154
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 116
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 137
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 117
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 122
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар