«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:06
ЎЗO‘Z

Юнусободда «Business city» қурилади

27 окт, 00:03 3 309 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юнусободда «Business city» қурилади Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь «Business city» замонавий ишбилармонлик маркази лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарининг жорий йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ таклиф этилаётган ушбу мажмуа Юнусобод туманининг 2-Отчопар маҳалласидаги 45,5 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган. Унда савдо марказлари, бизнес офислар, кўнгилочар масканлар, сайлгоҳлар, турар жойлар ва бошқа объектлар бўлиши мўлжалланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг қиймати 500 миллион доллар бўлиб, 2019−2023 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Президент янги ишбилармонлик маркази қурилишида рельефдан оқилона фойдаланиш, дунё шаҳарлари тажрибасини ўрганиш зарурлигини қайд этди. Уни барпо этишга хорижий инвесторлар, тажрибали лойиҳачи ва қурувчиларни жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларни бошқариш бўйича таклифлар тақдимоти ўтказилди. Бу таклифлар Россиянинг Қозон шаҳри тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. У профессионал сервис компаниялари ташкил этиш орқали кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Президент туманда ушбу тизимни жорий мавсумдаёқ татбиқ этиш, ҳар бир кўп қаватли уйнинг эгасини топиб, уларга имтиёзлар бериш зарурлигини таъкидлади.

Инновацион, илмий ва ташкилий ишларни бирлаштириб, баравар олиб бормасак, бу соҳа эскича ҳолда қолаверади. Коммунал хизматлар хусусий корхоналар томонидан амалга оширилмаса, сифат бўлмайди. Сифат бўлмагандан кейин тўлов ҳам барқарор бўлмайди. Бу соҳада хизматни, ҳисоб-китобни жойига қўйсак, вазият ўзгаради, одамлар рози бўлади, деди давлат раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар