«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:20
ЎЗO‘Z

Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди

23 окт, 23:12 3 305 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди Суперлиганинг 27-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Локомотив"ни ғалаба табриклайман. Рақиб яхши жамоа эканлигини кўрсатди. Футболчиларимнинг ўйинга бўлган эътибори учун мамнунман. Барча хато қилади, бу футбол. Яхшироқ ва ишончлироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йўл қўйган биргина хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимга ҳеч қандай ортиқча саволларим йўқ. Футбол шундай ўйинки, унда фақатгина ақллилар бўлиши ва улар яхши юришлар қилиши керак.

Ўйингача бизда кичик муаммолар бўлди. Ҳошимов терма жамоада ўйнагани учун бир неча машғулотларимизни ўтказиб юборди, шунингдек, дисквалификацияга учради. Каримов эса жароҳат олганди. Улар бизнинг асосий таркиб футболчиларимиз эди. Агарда ушбу футболчилар майдонда бўлганида ўйин бошқача кечарди. Нима бўлган тақдирда ҳам барчага раҳмат айтаман. Бугун ютишни истагандик. Аммо ҳаёт давом этади. Энди "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик кўрамиз. Албатта, бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ бу амалга ошмади.

Бизда ўнг қанот ҳимоячиси муаммоси кузатилди. Остон такрибда ёрқин порлаган футболчилардан бири. Бугун 4-3-3 тактикада ўйнадик. Пайович ўзи ҳимоячи бўлгани учун, уни ўнг қанотда ўйнатса бўларди. Остон эса ҳужумкорроқ футболчи. Жамоада яхши футболчилар кўп. Улар бўлганида ўйин бошқачароқ кечарди. Аммо биз қандай бўлсак, шундаймиз. Бизнинг боримизни шу майдон кўрсатди. Захира эса "Пахтакор" ёки "Локомотив" каби каби катта эмас. Ютқаздик, бироқ футболчиларга раҳмат айтаман.

Остон Ўрунов: - Ўйинга яхши тайёрлангандик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажара олдик. Аммо биргина хато орқали мағлуб бўлдик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 75
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 354
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 262
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар