«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:51
ЎЗO‘Z

Ёш юлдуз атрофида ғайриоддий йирик сайёралар аниқланди

22 окт, 12:44 5 003 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёш юлдуз атрофида ғайриоддий йирик сайёралар аниқланди Бузоқ юлдуз туркумида фанда Cl Tau деб номланадиган юлдуз бор. Унинг ёши тахминан 2 млн йилга тенг ва ундан катта эмас, деб баҳоланади. Мазкур юлдуз Қуёш системасидан 500 ёруғлик йили узоқликдаги масофада жойлашган бўлиб, бу коинот ўлчовларига кўра ҳали “чақалоқ” бўлган юлдуздир.

Ушбу юлдуз астрофизикларни ҳайратда қолдирди. Одатда бу ёшдаги юлдузлар атрофида протопланетар дискда ҳали сайёралар шаклланмаган бўлади ёки шаклланган сайёралар ҳам жуда кичик ва зичлиги паст бўлади. Буни қарангки, Cl Tau ҳали ўзи жуда ёш бўлишига қарамай, аллақачон ўз атрофида ғайриоддий равишда йирик бўлган тўртта улкан сайёрани шакллантириб улгурибди. Бу сайёралар шу даражада йирикки, уларнинг энг кичиги ҳам Сатурнча келади. Энг йириги эса Юпитердан 11 баробар катта экан!

Ушбу фавқулодда йирик сайёраларнинг ажабланарли жиҳати фақат уларнинг ўта катта массаси эмас. Олимларни таажжубга солган яна бир нарса ушбу сайёраларнинг бир-бирига нисбатан фавқулодда узоқ масофаларда жойлашгани ҳамдир. Хусусан, уларнинг ўз юлдузидан энг олисда жойлашиш масофаси юлдузга энг яқин жойлашган сайёранинг юлдузгача бўлган масофасидан 1000 мартадан ҳам зиёд экан. Бу жуда катта миқёс ва масофадир. Қиёс учун: бизнинг Қуёш системамизда энг ички ва энг ташқи сайёраларнинг Қуёшгача бўлган масофалари нисбати 100 баробарга ҳам етмайди. Хусусан, Меркурийдан Қуёшгача бўлган масофа Нептун билан Қуёшгача бўлган масофага таққосланса, фарқ атиги 77 баробар чиқади, холос. Аллақачон йирик сайёралар сафидан “қувилган” Плутон эса Меркурий масофасидан 102 баробар масофада айланади.

Cl Tau юлдузининг ўша фавқулодда йирик сайёраларидан биринчиси Cl Tau b 2016 йилда кашф этилган эди. Унинг ўз юлдузи атрофини айланиб чиқиш даври ҳам астрономларни лол қолдирган. Cl Tau b атиги 9 кунда (Ер куни ҳисобида, албатта) юлдуз атрофини айланиб чиқиб бўлади. Уни олимлар ҳозирча супер-Юпитер деб номлашган ва у жуда қайноқ газдан ташкил топгани тахмин қилинмоқда. Яъни, бу турдаги йирик газ сайёралари юлдуз бўлиб шаклланишга улгурмай қолган қолдиқ газ булутларидан ҳосил бўлган, деган фараз шунга асос бўлган. Бироқ бундай қайноқ супер-Юпитерлар ўз юлдузига бунчалик яқин жойлашиши назарий жиҳатдан имконсиз. Шунга қарамай, коинотда бу каби қайноқ супер-Юпитерлар ноёб ҳодиса эмас ва уларни тез-тез учратиш мумкин. Тахминларга кўра, маълум юлдузларнинг деярли 1 фоизи ўз атрофида шу сингари улкан ва қайноқ газ гигантларига эга бўлади.

Ғалати жойи шундаки, бундай қайноқ супер-Юпитерлар ўз юлдузидан жуда олис масофаларда шаклланади ва юзлаб млн йиллар давомида секин-аста ўз юлдузига яқинлашиб боради. Бироқ биз айтаётган Cl Tau нинг ўзи атиги 2 млн ёшда бўлса, у қандай қилиб ва қачон бундай қайноқ супер-Юпитерга эга бўлиб улгургани ҳам қизиқ.

Шунингдек, Cl Tau дан энг олисда жойлашган ва массаси Сатурн массасига яқин бўлган йирик сайёраларнинг ҳам биз билган одатий сайёралар шаклланишига оид стандарт назарияларга мос келмайдиган жиҳатлари бисёр. Хусусан, уларнинг ҳам вақт нуқтаи назаридан ўта ёшлиги ва шунга қарамай, ўта йириклиги ғалати. Одатда Сатурн массасига эга сайёралар ўта зич ядродан шаклланиб боради ва кейинчалик ўз атрофида улкан газ қатламини ҳосил қилиб, газ гигантига айланади. Бу ҳам жуда секинлик билан борадиган жараён бўлиб, юлдуздан жуда олис масофалардагина рўй беради.

Хуллас, Cl Tau ва унинг сайёралар системаси ўзининг ғайриоддийлиги билан замонамиз астрономларини шошириб қўйди. Олимлар ушбу ғалати системани ўрганишда давом этмоқда. Турли тўлқин узунликлари билан олинган тасвирларни мукаммалроқ тадқиқ қилиш орқали улар жумбоқларга жавоб топишмоқчи. Балки бу текширишлар бизнинг сайёралар ва юлдуз системаларининг шаклланиши борасидаги тушунчаларимизга тузатишлар киритар. Бу борадаги тадқиқотлар ҳақида “The Astrophysical Journal Letters” журнали орқали бохабар бўлиб бориш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 227
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар