«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:33
ЎЗO‘Z

«Реал» яқин соатларда Лопетегини истеъфога чиқаради

21 окт, 23:57 3 166 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал» яқин соатларда Лопетегини истеъфога чиқаради «Реал» бош мураббийи Хулен Лопетеги ўз лавозимини тарк этиш арафасида.

Marca маълумотига кўра, испаниялик мутахассис бугуннинг ўзида истеъфога чиқарилиши мумкин.

Бундан аввалроқ «Реал» мураббийни ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Виктория» Пльзень жамоасига қарши ўйингача истеъфога чиқармаслиги ҳақида хабар тарқалганди, аммо жамоани кейинги ўйингаёқ бошқа мураббий бошлаб бориши ойдинлашмоқда.

Ҳозирда бу ўринга «Реал»нинг собиқ футболчиларидан бири, «Кастилья» мураббийи бўлиб турган Сантьяго Солари кўрилмоқда. Уни Антонио Конте ва Лоран Бландан муносиброқ номзод сифатида кўришмоқда.

As маълумотига кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес жамоанинг яна бир собиқ футболчиси Гути номзодини ҳам эътиборга олиб қўйган. У Гути Зинедин Зиданнинг муваффақиятларини такрорлай олишига ишонч билдирмоқда.

Гути бунгача «Реал» U-19 жамоаси билан ишлаган, ҳозирда «Бешиктош» мураббийлар штабида Шенол Гунешга ёрдамчилик қилади.

As маълумотига кўра, Солари ҳам яхши номзод, аммо «Реал» у «Кастилья» билан Сегунда Б лигасида муваффақиятли иштирок этаётгани учун, унга тегмасликни маъқул кўрмоқда.

Шу билан бирга, «Реал» бош мураббийи лавозимини кейинроқ ҳозирда «Тоттенҳэм»ни бошқараётган Маурисио Почеттино эгаллаши мумкин. Мадрид клуби шу йил ёзида ҳам ушбу аргентиналик мутахассисни жамоага жалб этишга ҳаракат қилганди.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг 9-турида «Реал» ўз майдонида «Леванте»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва ғалабасиз сериясини 5 ўйинга етказди. Бунгача Хулен Лопетеги жамоаси «Севилья» (0:3), «Атлетико» (0:0), ЦСКА (0:1) ва «Алавес» (0:1) клубларига қарши ўйинларда муваффақиятсизликка учраганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 217
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 387
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 203
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 278
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 211
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар