«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:52
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда "Facebook" ва "YouTube" билан боғлиқ муаммоларнинг эҳтимолий сабаблари маълум қилинди

19 окт, 13:00 4 075 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда "Facebook" ва "YouTube" билан боғлиқ муаммоларнинг эҳтимолий сабаблари маълум қилинди Ўзбекистонда "Facebook" ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларига кириш, "YouTube" видеохостингидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ташқи интернет-канал сиғимини кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 18 октябрь куни Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида “Газета.uz” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз интернет тезлигини ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилишини якунига етказяпмиз”, – деди Олимжон Умаров.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил бошида мамлакатда интернет тезлигини бир неча бор ошириш ҳақида кўрсатма берган эди. АКТ соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган 19 сентябрдаги йиғилишда давлат раҳбари ушбу топшириғини яна бир бор эслатиб ўтди.

АКТ вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг сўзларига кўра, интернет тезлигини ошириш йўлида қилинган ишлар “самарасини фуқароларимиз ноябрь ойи охирида очиқ-ойдин ҳис қилишади”. “Айни вақтда зарур апгрейд учун бир қатор ускуналар сотиб олинмоқда. Техник узилишлар мазкур ускуналарни синовдан ўтказилиши, апробацияси, уларни созлаш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин”, – деди Олимжон Умаров.

Ўзбекистонда сентябрь ва октябрь ойларида "Facebook" ижтимоий тармоғига кириш, ундан фойдаланиш бўйича тез-тез муаммолар юзага келди. Октябрь ойи бошидан бошлаб эса "YouTube" видеохостингидан фойдаланишда ҳам ўхшаш муаммолар юзага кела бошлади. "Facebook" билан боғлиқ ҳолат юзасидан ваколатли органлар ўз вақтида “бизнинг алоқамиз йўқ” деган мазмунда изоҳлар берилган бўлса-да, "YouTube' билан боғлиқ вазият бўйича шу вақтгача бирор расмий тушунтириш берилмаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 422
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 88
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар