«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 07:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон АҚШ ва Европадан замонавий йўловчи вертолётларини сотиб олиши мумкин

19 окт, 16:28 3 349 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон АҚШ ва Европадан замонавий йўловчи вертолётларини сотиб олиши мумкин “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК URALHELICOM компанияси директори Алексей Михайлов билан замонавий вертолётларни сотиб олиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар Robinson Helicopter Company (АҚШ) ва Airbus Helicopters (Франция, Германия) ишлаб чиқарувчиларининг йўловчи вертолётларини етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

А.Михайловнинг айтишича, унинг компанияси йўловчи ташувчи, санавиация, қидирув-қутқарув, ҳудудларни патрул қилиш, ҳаво экскурсияси учун вертолётларни сотиб олишни ташкил этиш, уларни етказиб бериш, фойдаланишда техник кўмак бериш ҳамда сервис хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

“Юқорида номи айтиб ўтилган ишлаб чиқарувчиларнинг кўп мақсадли енгил вертолётлари дунёда энг машҳурлари бўлиб, ўзининг ишончлилиги ва қулайлиги шарофати билан сотилиши бўйича ҳам етакчидир. Миллий авиакомпания раҳбарияти компания таклифига қизиқиш билдириб, уни кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтди”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, URALHELICOM(“Урал вертолёт компанияси”) Американинг Robinson Helicopter Company ҳамда Airbus Helicopters (Eurocopter) компанияларининг Россиядаги расмий дилери ҳамда дистрибьютери ҳисобланади.

Мазкур компания АҚШ ва Европадан Россия ҳамда МДҲга аъзо бошқа давлатлар ҳудудларида хориж вертолётларини сотиб олиш, фойдаланиш бўйича комплекс хизматларни тақдим этиб келмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 80
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 100
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 156
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 329
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 97
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Бўлимлар