«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:59
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов Олмалиқда МИСиС университети филиали очилишида иштирок этади

17 окт, 15:43 3 788 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов Олмалиқда МИСиС университети филиали очилишида иштирок этади Эртага, 18 октябрь куни Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида Олмалиқ шаҳрида МИСиС Миллий технологик тадқиқотлар университети филиали очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Олмалиқдаги филиали очилиши билан университетнинг, шу жумладан, хориждагиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, филиаллари сони олтитага етади.

«МИСиС» МТТУ Ўзбекистонда ўз бўлимига эга бўлган тўртинчи Россия олий таълим даргоҳига айланади.

Тантанали очилиш маросимида РФ Фан ва олий таълим вазири Михаил Котюков, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Россиядаги USM Holdings акционерлик жамияти асосчиси ва раҳбари Алишер Усмонов, «МИСиС» МТТУ ректори Алевтина Черникова, ОТМК бошқаруви раиси Абдулло Хурсанов иштирок этади.

Бугунги кунда «МИСиС»да технологик мутахассисликлар (тоғ иши, металлургия, материалшунослик ва материаллар технологияси, технологик машиналар) бўйича Ўзбекистондан 400 нафардан зиёд талабалар ва аспирантлар таҳсил олмоқда.

Филиалга Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган биноси ва Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежининг биноси текин фойдаланиш учун берилган.

2018/2019 ўқув йилида филиал учун ажратилган квота миқдори 150 кишини ташкил қилади. Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда «МИСиС» МТТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади.

Ўқув жараёнига ўзбек мутахассислари билан бир қаторда Россиядан ҳам юқори малакали ўқитувчилар жамоаси жалб қилинган.

Республиканинг ишлаб чиқариш-саноат тармоғи учун муҳим илмий- технологик вазифаларни ҳал қилишга қодир юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш, металлургия, кончилик иши ва саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш янги олий таълим муассасасининг асосий вазифалари сирасига киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 352
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар