«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:00
ЎЗO‘Z

Хотинининг қўл бармоқларини кесиб ташлаган эр устидан суд жараёни бошланди…

16 окт, 11:44 5 311 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хотинининг қўл бармоқларини кесиб ташлаган эр устидан суд жараёни бошланди… Ёдингизда бўлса, ўтган йил декабрида Москва вилоятида яшовчи Дмитрий Грачёв хотинини бировларга рашк қилиш оқибатида жиноятга қўл ургани ҳақида хабар бергандик. У ўшанда хотинини ўрмонга олиб борган. Олдинига турли кўринишдаги қийноқларга солган. Кейин эса иккала қўлидаги барча бармоқларни кесиб олган-у, жон бериш арафасида қолган аёлни касалхонага олиб бориб, ўзи полициячиларга таслим бўлган.

Врачлар ўшанда тўққиз соат давомида жонлантириш амалини ўтказишган. Жарроҳлар бир кеча-кундуз аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишган. Умридан бор экан, аёл ўлмай қолди. Ҳатто, бир қўлидаги бармоқларини қайта тиклашнинг ҳам имкони туғилди. Лекин ҳануз аёл доимий тарзда муолажалар олишга маҳкум.

Айтишларига қараганда, фожиа юз бермасдан бир неча ҳафта олдин бу аёл эрининг устидан ҳудуд нозирига ҳам арз қилиб, дуч келганга рашк қилаверишини айтган. Бироқ ҳудуд нозири эркакнинг юриш-туришида жиноят излари сезилмаётганини айтган-у, қўл силтаб қўя қолган. Мана, энди полициячи ҳам хизмат бурчига масъулиятсизларча ёндашганликда айбланмоқда. Рашкчи эр устидан эса суд жараёни бошланди. Уни бирданига учта модда: «Қасддан бировнинг саломатлигига зиён етказиш», «Одам ўғирлаш», «Ҳаётига суиқасд қилиш» бўйича айблашмоқда.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар