«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:32
ЎЗO‘Z

Флойд Мэйуэзер Хабиб Нурмагомедовнинг жанг ўтказиш таклифига рози бўлди

16 окт, 08:02 4 992 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Флойд Мэйуэзер Хабиб Нурмагомедовнинг жанг ўтказиш таклифига рози бўлди Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг жанг ўтказиш чақириғига розилик жавобини берди.

Аввалроқ Нурмагомедов Мэйуэзерга жанг ўтказиш таклифи билан чиққанди.

“CBS, Showtime ва MGM Grand – пулларни тайёрланг. Леонард Эллерби (Mayweather Promotions раҳбари) саҳифасига қаранг, Хабиб Нурмагомедов мени жангга чорлади”, деб ёзган Мэйуэзер инстаграмда.

Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Адбулманоп Нурмагомедов жанг Россияда ўтказилиши кераклигини айтган.

“Бизда жуда катта мотивация бор. Жанг қачон ўтиши мумкин? Дастлаб дисквалификация муддати якунланишини кутиш керак”, деб айтган Адбулманоп Нурмагомедов.

“Бу рақибни тор-мор этамиз. Хабиб яқин курашда клинч ҳолатига ўтади, бу соф боксга ўхшаш бўлмайди. Умид қиламанки, Хабибда имкон Макгрегорникидан юқорироқ. Бизнинг бурчакда Василий Ломаченко, Майк Тайсон ва Россиянинг энг яхши мураббийларидан бири бўлишига умид қиламан”, деб қўшимча қилган Адбулманоп Нурмагомедов.

Нурмагомедов 6 октябрда UFC 229 мусобақаси доирасида Конор Макгрегорни мағлуб этиб, енгил вазнда UFC чемпиони унвонини ўзида сақлаб қолган. Мэйуэзер эса 2017 йил августида бокс қоидалари бўйича ўтган жангда Макгрегор устидан ғалаба қозонганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 1
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 867
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 665
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 026
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 264
  • Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 27 мар, 02:20 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар