«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:56
ЎЗO‘Z

Пахта-2018. Ўн нафар ҳоким ишини йўқотиши мумкин

15 окт, 16:57 6 134 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пахта-2018. Ўн нафар ҳоким ишини йўқотиши мумкин 2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан бўшатилиши мумкин.

«Kun.uz» нашри хабар беришича, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган пахта йиғим-теримига бағишланган селектор йиғилишда вилоят ҳокимларига 15 октябрь кунигача 10 нафар ҳоким бўйича тақдимнома киритиш топшириқ қилинган.

Яъни, бу ҳокимлар йиғилиш вақтида тўғридан-тўғри ишдан олинмаган, вилоят ҳокимлари улар тўғрисида тақдимнома киритгач, ишдан кетиши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, ишини йўқотиши хавфи остида қолган ҳокимлардан бири Ангрен шаҳри ҳокими Ҳакимжон Абдулазизовдир. Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг собиқ ўринбосари ҳисобланган Абдулазизов 2017 йилнинг сентябрида Ангрен шаҳри ҳокимига айланганди.

Бундан аввалроқ йиғилиш вақтида 100дан ортиқ маҳаллий раҳбарларга (туман ҳокимлари, туман прокурорлари, туман ИИБ бошлиқлари ва туман ДСИ бошлиқлари) пахта сабаб интизомий чоралар қўллангани (уларнинг бир қисми ишдан олинган, бир қисмига ҳайфсан берилган ёки икки ойлик маошидан маҳрум этилган) ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюриб, пахта теримини кўздан кечирганди. Президент ташрифи давомида қатор камчиликлар аниқланган. Айрим давлат амалдорларининг фаолияти танқидга учраган.

Ташрифи якунида вилоятдаги 5 туман ҳокими икки ойлик маошидан маҳрум қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар