«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:48
ЎЗO‘Z

Самарадаги қишлоқда ўзга дунёга ўтиш учун хизмат қилувчи аномал ҳудуд топилди

14 окт, 13:11 5 610 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарадаги қишлоқда ўзга дунёга ўтиш учун хизмат қилувчи аномал ҳудуд топилди Самарадаги оилалардан бирининг аъзолари қўзиқорин териш учун ўрмонга боришганди. Ўрмон ичкарисида юриб ажабтовур бир ҳудудга рўбарў бўлишди. Ҳудудда биринчидан, нафас олиш қийинлашди. Кўзлар ёшланиб, юрак уриши одатдагидан бир неча ўн карра тезроқ ура бошлади. Айниқса, оиланинг энг ёш вакиллари юзида қўрқув, қандайдир номаълум ҳолат намоён бўлди. Улар ота-онасига ҳам қараб ўтирмай, ура солиб қочишди. Оила бошлиқлари ҳам аслида бўларича бўлишганди. Фарзандларининг ортидан чопа кетишди.

Кейинчалик ўзларини қўлга олгач, мутахассисларга қўнғироқ қилиб, шу ҳақда гапириб беришди. Олдинига мутахассислар бу гапларга эътиборсизроқ муносабат билдиришди. Аммо гап ғайритабиий манзара ҳақида бора бошлагач, улар сергак тортишди ва қўнғироқ қилганлардан бу аномал ҳудуднинг аниқ манзилини сўрашди.

Етиб келишганда, ҳақиқатан уларнинг ҳам ҳолатида салбий ўзгаришлар дарров кўзга ташланди. Бироқ мутахассислар илгари ҳам шундай манзараларга гувоҳ бўлишган чоғи, ўзларини қўлга олиб ҳудудни суратга олишди, видеотасмага ҳам ёзиб олишди.

Сурат ва видеоёзувлар чуқур ўрганиб чиқилгач, мутахассисларнинг бир гуруҳи аномал ҳудуд аслида ўзга сайёраликлар кемалари қўнадиган жойга айлантирилганини, шу сабабли дарахтларнинг шохлари фавқулодда пастга қараб ўсган ҳолда автомат тарзда ер тубига кириб илдиз ота бошлаганини айтишди. Бошқа бир гуруҳдагилар эса ўзларича алоҳида ўрганиб чиқиб, ҳудуд ҳақиқатан аномал экани, худди шу ердан ўзга дунёга ўтиш имконини берувчи портал мавжудлигини таъкидлашди. Худди шу хулосалар ҳудудни биринчи бўлиб учратган оила аъзоларига ҳам ҳақиқатдек туюлди. Негаки, улар ҳам ўзга дунёга олиб ўтувчи порталлар ҳақида илгари кўп ўқишган, маълумотларга эга бўлишган. Порталлар мавжуд аномал ҳудудга кириб борган одам худди шу Жемковка қишлоғидаги каби ўзини ёмон ҳис эта бошларкан. Агар ҳудуд ичкарисида кўпроқ вақт туриб қолса, олдин ҳушини йўқотаркан ва уёғига нима бўлишини худонинг ўзи биларкан. Олимлар таъбири билан айтганда эса, одамнинг руҳи ўзга дунёга шу портал орқали кириб бораркан.

Ушбу воқеа ҳақидаги баҳслар тўхтаганича йўқ. Интернет сайтларда ҳар ким ўз фикрини олдинга сурмоқда. Ҳудуддаги дарахтлар шохларининг пастга қараб ўсиб, кейинчалик ер тубига кириб кетиши, алоҳида илдиз ота бошлаши ҳам турли кўринишдаги баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 3
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 112
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 102
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар