«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:41
ЎЗO‘Z

Жангнинг "додаси": Қудратилло машҳур Жесси Варгасга қарши рингга чиқади! (фото)

14 окт, 07:30 3 910 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жангнинг "додаси": Қудратилло машҳур Жесси Варгасга қарши рингга чиқади! (фото) Мағлубият нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров жаҳон чемпионлик камари учун саралаш жангида иштирок этади.

Фаолиятини мағлубиятсиз давом эттираётган Қудратилло айни пайтда IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди. Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жесси Варгас эса рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олган.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, бўлажак жангда ғалаба қозонган боксчи ярим ўрта вазн тоифаси IBF рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олади. Ташкилот қоидаларига кўра рейтинг пешқадами автоматик равишда IBF чемпионига қарши жанг ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ҳозир бу вазнжа Эррол Спенс амалдаги жаҳон чемпиони бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида (6 ой муддат ичида) чемпионлик камарини ҳимоя қилмаган 25 ёшли чарм қўлқоп устамиз WBC Silver чемпионлик камаридан маҳрум қилинган эди. Абдуқаҳҳоров IBF ташкилотига жангда қатнашиш учун ўз розилигини билдирди.

Ҳозирча 29 ёшли Варгас бу жанг юзасидан ўз жавобини айтмаган. Унинг ихтиёрида 15 октябргача вақт бор. Жессининг сўнгги икки жанги дуранг натижа билан якунланган эди.

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 KOs) профессионал боксдаги фаолияти давомида 15та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Тажрибали Жесси Варгас эса (28-2-2, 10 KOs) 32та жангда рингга кўтарилган. Ғалабалари сони 28та, 2та жангда дуранг натижа қайд этган ва яна 2тасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Мағлубиятларидан бирини афсонавий Мэнни Пакьяодан қабул қилиб олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 49
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 236
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 197
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар