«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:47
ЎЗO‘Z

Туркияга қизларни сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

13 окт, 14:40 4 352 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияга қизларни сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси билан шуғулланувчи занжир фош этилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Мазкур занжирнинг ҳалқаси Д. Г. Туркиядаги Дилноза исмли таниши билан жиноий тил бириктириб, Навоий вилоятидан қиз ва жувонларни Истанбул шаҳрига жўнатиб турган. Чунончи Д.Г. вилоятнинг Хатирчи тумани “Қорача” МФЙ яшовчи 1988 йил туғилган Х.Ч. ҳамда Навоий шаҳрилик 1991 йил туғилган Ю. Р.ни Туркиядаги таниши Дилнозадан олган авиачипта билан Тошкент Халқаро аэропорти орқали жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Д.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Фуқаро Д.Г. 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2-қисми билан судланиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 2017 йил жазонинг ўтолмай қолган қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди. Бағрикенгликдан тегишли хулоса чиқармаган Д.Г. энди ўз қилмишидан пушаймон бўлиши учун етарли муддатни олиши аниқ“, - дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 1
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар