«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:04
ЎЗO‘Z

​Аваз Охун 8 соат тўхтамай гапира олади (фото)

13 окт, 11:06 6 959 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Аваз Охун 8 соат тўхтамай гапира олади (фото) Ўзининг «Еттидан етмишгача» деб номланган янги концерт дастурини ҳавола этиш истагида бўлган Аваз ОХУН шу кунларда жуда банд. Шунга қарамай, суҳбатлашишга бажонидил рози бўлди. Ноодатий саволларимиз билан чўчита олмаган бўлсак-да, у ҳақида ҳеч ким билмаган маълумотлардан хабар топдик.

— Атай кимнидир кулгуга олган пайтингиз бўлганми?
— Саҳнада ҳа, ҳаётда йўқ! Саҳна чиқишларида кимдандир мурожаат келиб тушса, айтайлик, бу томошабинлардан бириёки ҳамкасблар бўлса, ҳазил тариқасида кулгуга олишим мумкин. Бу менинг жавобим бўлади-да. Лекин ҳаётда атай кимнидир кулгу қилмайман.

— Бир кун келиб ҳазил қилиш учун мавзу қолмаса...
— Қаердадир қолиб кетгани бўлар, қидирамиз! Ҳар концертдан сўнг мавзулар қопи бўшаб қолади, уни қайта тўлдириш учун янгиларини излаб топиш керак. Қисқаси, мавзу ахтариш бу Аваз Охуннинг ҳар доимги иши.

— Ростини айтинг, бошқа сўз усталарининг репертуаридан кўчирмакашлик қилганмисиз?
— Йўқ! Репертуарни томоша қилиб илҳомланган бўлишим мумкин, лекин кўчирмакашлик қилмаганман. Бошқа санъаткорлар томонидан ижро этилган латифалардан фойдаланиб тураман, негаки улар халқ мулки. Бироқ ҳеч кимнинг муаллифлик ишидан нусха олмайман.

— Аваз Охун қачон ёлғон гапиради?
— Айтадиган сўзим яхшиликка хизмат қилиши мумкинлигини билсам, ёлғон ишлатаман. Аммо ёлғончиларга ҳушим йўқ.

— Сиздан қарз сўрайдиганлар кўпми?
— Қарз олганлар кўп (кулади). Олишга олишган-у, ҳали қайтариб беришмаяпти.

— Нечта ҳазилни ёддан биласиз?
—Тўғрисини айтсам, ҳисоблаб кўрмаган эканман. Шу йилгиси билан бу тўртинчи концерт дастурим бўлса, тўхтамай, бир гапни иккинчи марта такрорламай саккиз соат гапиришим мумкинлигини биламан.

— Қизиқчилар «дуэл»и ташкил қилинса, сизнинг рақибингиз ким бўлиши мумкин?
— Билмасам... Ким билан «дуэл»га чиқишимнинг аҳамияти йўқ. Рақобатлашишга қарши эмасман.

— Болта шўрва тайёрлаб кўрганмисиз?
— Ҳа! Талабалик давримиз болта шўрва, пиёз шўрва каби тансиқ таомларимиз бўларди. Буханка нондан торт ҳам тайёрлаганмиз.

— Машҳурлик панд берадими?
— Баъзан... Танила бошлаганингиздан сўнг атрофингиздаги инсонларнинг сиздан ранжиб қолишлари осон бўларкан. Кимнингдир бирор илтимосини бажара олмасангиз ёки муомалангизни гўёки ўзгариб қолгандек қабул қилишса, дарров хафа бўлишади. Ваҳоланки, сиз ўша-ўшасиз. Нега шундай, ҳайрон бўламан.

— Сиз билан хизмат ҳақини савдолашиш мумкинми?
— «Фалон сўмга бораман, тамом-вассалом» дейдиган одатим йўқ. Ҳурмат қилиб таклиф қилишяптими, албатта, тўй эгасининг имкониятини ҳисобга оламан. Шу билан бирга, меъёрни ушлашга ҳам ҳаракат қиламан.

— Аваз Охун қўшиқ куйлабди дейишса, ишонаверайликми?
— Беш-олтита қўшиқларим бор, ишонаверинг.

— Чин айтяпсизми? Нега ҳеч қаерда эшитмаганмиз?
— Тўй ёки тадбирларга қўшиқ айтишим учун чақиришмайди-ку. «Куйлаб беринг» дейишса, бажонидил, бунисини ҳам дўндирамиз.

— Аваз ака, ўн йилдан кейин сизнинг ўрнингизда ким бўлиши мумкин?
— Башоратлардан жуда қўрқаман. Тақдирдан бари. Бугун Аваз Охун бўлиб элга танилишимни ҳам бир пайтлари тасаввур қилолмасдим. Хаёл қилганим рост, аммо бунчалик бўлади деб ўйламагандим. «Йигит кишининг омади билан ҳеч қачон ҳазиллашманг» дейишгани тўғри экан. Самарқандлик шогирдим бор, Диёржон Фахриев. У билан астойдил шуғулланяпман, насиб қилса, сиз айтган саволнинг жавобини шу йигит берар деган ният ҳам йўқ эмас.

— Демак, устозлик қиляпсиз?

— Ҳа! Асли шогирдларим кўп. Диёржонни айтганим, ундан умидим катта. Ҳали бу йигит ҳақида эшитасиз.
Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 226
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 310
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар