Тошкент вилоятининг Қибрай туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, шу йил 5 октябрь куни фуқаро М.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Дўрмон” МФЙда ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи К.С. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.