«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 09:41
ЎЗO‘Z

«Барселона» «Месталья»да «Валенсия» тўсиғидан ўта олмади

08 окт, 11:07 3 471 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Барселона» «Месталья»да «Валенсия» тўсиғидан ўта олмади Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Валенсия» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Месталья» стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув дебюти мезбонлар учун омадли келди, 2-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни Эсекьель Гарай яқин масофадан дарвозага жойлаб ҳисобни очди. Шундан сўнг устунлик каталонияликлар томонида бўлди.

Меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари 23–дақиқага келиб ўз самарасини берди. Луис Суаресдан узатма қабул қилиб олган Лионель Месси жарима майдони ташқарисидан дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда икки томонда ҳам бир қанча имкониятлар бўлди, бироқ учрашув якунига қадар дарвозалар дахлсиз қолди.

Шу тариқа, катлонияликлар Примерадаги ғалабасиз серияларини давом эттирадган бўлдилар. «Барселона» очколарини 15тага етказиб олган ҳолда «Атлетико» билан иккинчи поғонани бўлишиб турибди.

Ла Лига, 8-тур

Валенсия – Барселона 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар:
1:0 – 2 Гарай, 1:1 – 23 Месси.

Валенсия – Нето, Гарай, Гайя, Пиччини, Габриэл, Солер, Парехо, Кондогбиа (Коклен, 79), Гедеш (Черишев, 12), Батшуайи, Гамейро (Родриго, 67).

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Вермален, Ракитич, Бускетс, Артур (Рафинья, 88), Коутиньо (Дембеле, 84), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Суарес (41), Солер (43), Коутиньо (58), Парехо (58).

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 73
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 83
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 122
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 265
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 3
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 26
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 358
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 194
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Бўлимлар