«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:30
ЎЗO‘Z

Ҳафталик башорат: Ўзингизга ишонинг! (8—14 октябрь, 2018 йил)

08 окт, 09:26 5 177 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳафталик башорат: Ўзингизга ишонинг! (8—14 октябрь, 2018 йил) Ҳамал

Кутилмаган учрашувларга тайёр туринг. Бу ҳаётингиздаги кўп нарсаларни ўзгартириши мумкин. Анчадан буён ечимини кутаётган ишларингизни аста-секин ҳал этасиз. Ва бундан, албатта, хурсанд бўласиз. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун қилаётган ҳаракатларингиз ижобий натижа бермаслиги эҳтимоли бор. Аммо тушкунликка тушманг, даволанишни тўхтатманг. Айниқса, ортиқча вазндан қутулиш учун тутаётган парҳезингизни.

Савр

Бор диққат-эътиборингизни оилага қаратинг. Турли совға-саломлар билан яқинларингизни хурсанд қилинг. Чунки улар айни дам сизнинг ғамхўрлигингизга муҳтож. Шу қаторда ўзингизни ҳам унутманг. Ишда эса эски ҳаммом, эски тос, деганларидек ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Беҳуда хаёлларга берилманг. Ҳамкасбларингизни ҳам ўзингизга жуда яқин олиб, сирларингизни ошкор этманг.

Жавзо

Бу ҳафта қўшимча даромад топиш учун қулай имконият туғилади. Агар бундан унумли фойдалана олсангиз, моддий аҳволингизни яхшилаб оласиз. Шунинг учун қарз олиш борасидаги фикрингизни эсдан чиқаринг. Яқинларингиз билан муносабатни ўзгартиринг. Улар сизнинг муаммоларингизни ҳал этишга мажбур эмас. Фаол ҳаракат қилсангиз барча ишингизни ҳал этишга улгурасиз.

Саратон

Хаёлларга берилиб, келажакни режалаштиришни бас қилинг. Ҳаётга реал қаранг. Белни маҳкам боғлаб, ишга киришинг. Берилган топшириқлардан бўйин товламанг. Уларни масъулият билан ўз вақтида бажаринг. Ахир, муваффақиятга осонгина эришиб бўлмайди. Бунинг учун инсон курашиши, синовларда тобланиши лозим. Шунда ҳаммаси яхши бўлади. Сиз эса ана шундай энг яхшиларига муносибсиз.

Асад

Ҳафта давомида кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Омаддан қувона билинг! Бир нечта муҳим учрашувларда иштирок этасиз. Билдирган таклифларингиз кўпчиликни қизиқтириб қўяди. Шу сабаб сизга бир нечта фойдали таклифлар бўлиши мумкин. Улардан унумли фойдалана олсангиз, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топа оласиз. Фақат олға ҳаракат қилинг!

Сунбула

Бор эътиборингизни саломатликка қаратинг. Бирор безовталик сездингизми, дарров шифокорга мурожаат этинг. Ўзи ўтиб кетади, деб хафсаласизлик қилманг. Яна вақтида овқатланиб, дам олишни унутманг. Ишда ҳам ўзингизни кўп уринтирманг. Асабни арзимас нарсалар учун бузманг. Ҳадеб куйиб-пишаверганингиз билан муаммолар ҳал бўлиб қолмайди. Ҳафта сўнгида сутли қаҳва дамлаб, севган асарингиз мутолаасига киришинг. Бу ҳам дам олишнинг энг яхши усулларидан биридир.

Мезон

Ижобий ўзгаришларга тайёр туринг. Фақат бунинг учун бироз куч сарфлашга тўғри келади. Агар лозим бўлса, дўстларингиздан ёрдам сўранг. Улар бажонидил кўмак беришади. Фарзандларингиз билан муносабатда бироз муаммолар бўлиши мумкин. Эркаликлар қилиб, асабингизга тегишади. Ҳадеб тергайвермасангиз улар ҳам сизни тушунишади. Дам олиш кунлари очиқ ҳавода сайир қилинг.

Ақраб

Ортга бир қайрилиб, ўтмишга назар ташланг. Қилган хато ва камчиликларингизни жиддий таҳлил қилиб кўринг. Шунга асосланиб, ҳозирги вазиятингизни ўзгартиришга киришинг. Фақат ҳис-туйғуларга эрк берманг. Ҳафтанинг иккинчи ярмида қулай вазиятлар бўлиши мумкин. Кўпдан бери ечим кутаётган муаммоларга жавоб топасиз. Ўйланиб ўтирмай, ўз кучингиз ва билимингизга ишониб, ҳаракатга киришинг.

Қавс

Ҳар доимгидан янада фаол бўласиз. Олдингизга юксак мақсадлар қўйинг. Уларни амалга ошириш йўлларини излаб кўринг. Бунинг учун сизда ҳамма нарса етарли. Яъни билим ҳам, имконият ҳам бор. Уларни ишга сола билсангиз, бас. Моддий аҳволингиз ҳам сезиларли даражада яхшиланади. Бундан барча хурсанд бўлади.

Жадий

Бегоналар билан мулоқотга киришманг. Уларга ишониб, пулингизни сарфлаб, алданиб қолиб, пушаймон бўлманг. Салбий одатларни ташлашга ҳаракат қилинг. Айни фурсат улардан қутулиш учун қулай вақтдир. Бундай имконият яна бўлмаслиги мумкин. Агар бундан тўғри фойдалана олсангиз, ўзингиз учун ҳам, оилангиз учун ҳам яхши бўлади.

Далв

Ишларингизни ўз вақтида бажаришга киришинг. Акс ҳолда, муаммолардан бошингиз чиқмай қолади. Ён-атрофдагилар билан ҳам зиддиятга борманг. Хушмуомала бўлишга ҳаракат қилинг. Оилангизга эътибор қаратинг. Очиқ-ошкора бўлмаса-да, жуфтингизга муҳаббатингизни изҳор этинг. Дам олиш кунлари оилавий кўнгилочар масканларга боринг.

Ҳут

Шошмашошарликка йўл қўйманг. Ҳар бир ишингизни режа асосида бажаришга киришинг. Иш вақтида кераксиз нарсаларга чалғиб, хато қилиб қўйсангиз, уларни тузатиш бироз қийин бўлади. Шунинг учун доим ҳушёр бўлинг. Уйда ҳам бироз муаммолар бўлиши мумкин. Уларни ўйлаб сиқилманг. Вақт – ҳамма нарсага даво!

Манба: darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 322
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 483
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 328
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар