«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:51
ЎЗO‘Z

Ёғли озиқ-овқатларни еб озиш мумкинми?

30 сен, 17:20 5 074 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёғли озиқ-овқатларни еб озиш мумкинми? «Ёғларни енг ва озинг» (Eat Fat, Get Thin) китобининг муаллифи доктор Марк Хайман озиш учун албатта ёғли озиқ-овқат истеъмол қилиш кераклигига ишончи комил. Унинг фикрича, тўғри овқатланишнинг 5 та асосий қоидалари мавжуд бўлиб, улардан кўпчилиги айнан таркибида етарли миқдорда ёғлар бўлган овқатларни истеъмол қилишга асосланган.

Сабзавотлар — овқатнинг асоси

Хайман парҳезида овқатнинг 70—80 фоизи сабзавотлар, донлар, дуккаклилар ва мевалардан иборат бўлиши лозимлиги кўзда тутилган.

Ўзингиз билан ёнғоқ ва писта олиб юринг

Муаллифнинг айтишича, саёҳатлар вақтида бошқа зарарли маҳсулотларни еб қўймаслик учун доимо ўзи билан пакетчада ёнғоқ олиб юрар экан. «Ёғ ва оқсил — менинг тамаддим», — дейди у.

Сарёғ ва маргарин ўрнига — зайтун ёғи

Зайтун ёғи юрак-томир касалликлари хавфини камайтиради. Шунингдек, баъзи текширишлар холестериннинг умумий миқдорини ҳам камайтириши мумкинлигини кўрсатди. Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғлари сингари етарлича калорияли бўлгани учун уни бемалол сарёғ ва маргариннинг ўрнига ишлатиш мумкин.

Стейк ўрнида — ёғли балиқлар

Лосось, макрель ва форель каби ёғли балиқлар — Оmеgа-3 ёғ кислотасига жуда бой. Omega-3ни организмнинг ўзи ишлаб чиқармайди ва у истеъмол қилинган озиқ-овқатлардан олинади. Инсон организми учун унинг аҳамияти жуда муҳим бўлиб, ҳатто юрак хасталиги ва инсультнинг олдини ҳам олади.

Оқ нон ва гуручни камроқ истеъмол қилинг

Тозаланган углеводлар юқори бўлган ва бутун донлар паст бўлган парҳез соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 85
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 244
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 154
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар