«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:38
ЎЗO‘Z

Фарғоналик 14 ёшли ҳомиладор қизнинг тақдири қандай кечди?

29 сен, 23:30 10 889 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғоналик 14 ёшли ҳомиладор қизнинг тақдири қандай кечди? Жорий йилнинг август ойида Фарғона вилояти Бешариқ туманида 14 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унда қизнинг онаси уни уч эркак билан жинсий алоқага киришишга мажбурлаганликда гумон қилинаётгани айтилганди. UZ24 бу хабарларга ойдинликлик киритиш ва ҳодиса тафсилотларини тўлиқ ўрганиш мақсадида суриштирув ўтказди.

Бўлган воқеа ҳақида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулчеҳра Йўлдошева қуйидагиларни сўзлаб берди:

“Ўтган йилнинг декабрь ойида у қиз ёнимга мактаб директори, психологи, ҳамшираси, отаси-онаси билан келди. Қиз мактабга бормай қўйганлиги сабабли ўқитувчиси, мактаб ҳамшираси ва мактаб психологи бунинг сабабини билиш учун қизнинг уйига борган. Ҳамширанинг текширувлари натижасида қиз ҳомиладор экани аниқланган. Шундан сўнг маҳалла раиси ва мактаб директорини олиб мени ёнимга бу масалада қандай чора кўришни сўраш учун келишди. Бўлган воқеани эшитгач, ИИБ профилактика бўлими нозири Жаҳонгирни чақирдим. Бу вояга етмаган қиз, суриштиринг дедим. Кейин тиббиёт бирлашма, Оналик ва болалик ҳамда гинекология бўлими бошлиқларини чақиртирдим.

Қизнинг онаси эса қизининг ҳомиладорлигидан хабардор бўлишига қарамай, қизим ҳомиладор эмас, деб туриб олган эди. У бизга агар шундай бўлса, қизимни ҳам ўзимни ҳам ўлдираман деб таҳдид қилди. Шундан сўнг текширув бошланиб кетди.

Суд-психиатрия экспертиза хулосаларида қизнинг онаси ва уч эркак ўз ҳаракатларини тушуниб етгани ва ўз ҳаракатларини бошқара олганлиги, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга муҳтож эмаслиги кўрсатилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси руҳий касалликлар шифохонасининг суд-комплекс психологик-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган қиз ақли заифликнинг енгил даражаси деб номланган туғма руҳий касаллик билан хасталангани, у ўзига нисбатан қилинган жинсий ҳаракатларнинг моҳиятини тўлиқ тушунмагани кўрсатилган».

Қизни кўрикдан ўтказиб, унинг ҳаётини сақлаб қолган ҳолда ҳомиласини туширишда қатнашган Репродуктив саломатлик маркази бош гинекологининг хулосалари билан ҳам танишилди:

“14 ёшли бу қизни бизга онаси, участка дояси ҳамда мактаб ҳамшираси 26 декабрда олиб келди. Биз уни текширувдан ўтказдик. Қизнинг ҳомиласи 16 ҳафталик эканлиги ва унинг тушиш хавфи юқорилиги аниқланди. Бунга қандай чора кўришни маслаҳатлашиш учун мутасаддилар билан биргаликда далолатнома туздик. Унга кўра, бу аёлимизнинг соғлиги яхши эмас, оёқларида шиш бор, кам қон, буюракда ҳам ўзгариш бор эди. Бу қизга умуман туғиш мумкин эмас. Агар туғишгача олиб борилса, онанинг ўлимига олиб келиши мумкин, деган хулосага келганмиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 312-буйруғи асосида тушириш режалаштирилди. Онасининг розилиги билан болани тушириб олганмиз. Қизни тўлиқ назорат остига олдик. Уйида амбулатор карта очиб, мактаб ҳамширасини унга бириктириб қўйдик. Орадан бир ой вақт ўтиб, тергов-суриштирув ишлари бошланди”.

Ҳозирда бу қиз Қўқон шаҳридаги махсус мактаб-интернатга жойлаштирилган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди бу ишни кўриб чиқиб, пул эвазига ўз қизини эркакларга қўшиб қўйган 39 яшар уй бекаси Давронова Ферузага ЖКнинг 131-моддасининг (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4 -қисми “а”, «б” банди, 118- моддасининг 4-қисми 28-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 57-59 моддаларига асосан қисман тайинловга жазо қўшиш йўли билан 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Қизни зўрлаганликда айбланган Бешариқ туман Чорбоғтўронил қишлоғи фуқаролари Шерзод Балибеков, Жасур Эргашев ва Эргашали Сулаймоновлар ЖКнинг 118-моддаси, яъни вояга етмаган қизни зўрлашда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бири 12 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар