«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:34
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини орден билан тақдирлади (фото)

24 сен, 22:53 3 996 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини орден билан тақдирлади (фото) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни қабул қилди.

«Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, АҚШ элчиси кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон – АҚШ алоқаларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Олий даражадаги мулоқотлар ва Ўзбекистон Республикаси президентининг жорий йил май ойида Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифининг самарали натижалари икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларининг янги даври учун мустаҳкам замин яратгани қайд этилди.

Томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Парламентлараро алоқалар фаоллашди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда. Фан, таълим ва маданият соҳаларида, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик ривожланмоқда.

АҚШ элчиси Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди. Америка Қўшма Штатлари икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратаётгани, унинг мамлакатимиз билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиши қатъий экани қайд этилди.

Учрашув якунида мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар