«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:19
ЎЗO‘Z

Ибраҳимович фаолиятидаги юбилей голни ҳам акробатик услубда урди (видео)

16 сен, 13:53 3 397 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ибраҳимович фаолиятидаги юбилей голни ҳам акробатик услубда урди (видео) «Лос-Анжелес Гэлакси» MLS чемпионати доирасида «Торонто»га ютқазди. Торонтодаги «BMO Филд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

«Гэлакси»нинг голларидан бирига Златан Ибраҳимович муаллифлик қилди. Биринчи бўлим охирида ушбу 36 ёшли швециялик форвард Хонатан дос Сантоснинг зарбасини ақл бовар қилмас услубда дарвоза тўрига жойлади.

Бу гол ушбу форвард учун фаолиятидаги 500-гол бўлди. Айни вақтда футболчилик фаолиятини давом эттираётганлар орасида фақат икки футболчи шундай натижага эришганди. Шу вақтгача 500 голлик нуқтани фақат Криштиану Роналду ва Лионель Месси забт этишганди.

Ибраҳимович MLS чемпионатининг жорий мавсумида 22 учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди.

Ибраҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси»га шу йил мартида «Манчестер Юнайтед»дан келганди. У турли йилларда ўз голларини «Мальмё» (18), «Аякс» (48), «Ювентус» (26), «Интер» (66), «Барселона» (22), «Милан» (56), «Пари Сен-Жермен» (156) ва «МЮ» (29) клубларида урган. У 2001 йилдан 2016 йилгача Швеция терма жамоаси либосида халқаро майдонларда ҳаракат қилган ва 62 голга муаллифлик қилган.
[media=https://instagram.com/p/BnxblxanLCf/?utm_source=ig_embed]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 0
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 414
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 52
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 219
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 349
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 363
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар