«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:26
ЎЗO‘Z

Самарқанд вилоят адвокатлар палатаси раҳбари 11,9 минг доллар пора билан ушланди

14 сен, 18:44 5 969 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд вилоят адвокатлар палатаси раҳбари 11,9 минг доллар пора билан ушланди Самарқанд вилояти прокуратураси маълумотига кўра, 2018 йил 3 июлда фуқаро Н.Каримова вилоят прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ТИФ “Миллий банк” Самарқанд вилоят бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши юзасидан синглиси Ф.Бобокулованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Ахтамов билан шартнома тузганини билдирган.

Аризада О.Ахтамов унга жиноят иши бўйича Ф.Бобоқуловага енгиллик қилиб бериш масаласини вилоят прокуратураси мансабдор шахслари орқали 20 минг АҚШ доллари эвазига ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, мансабдор шахсга пора беришга қизиқтириб, далолат қилганлиги, ушбу пулларни талаб қилиб келаётганлиги юзасидан ҳимоячиси О.Ахтамовга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.

2018 йил 04 сентябрь куни соат 14:35 ларда Н.Каримованинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи - “Qomus” адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси, ҳимоячи О.Ахтамов хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзининг ғараз ва бошқа манфаатларини кўзлаб, ТИФ “Миллий банк” Самарқанд вилоят бўлими мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши бўйича айбланувчи - ҳимояси остида бўлган фуқаро Ф.Бобокулова томонидан етказилган зарарни йўқ қилиб бериш, вилоят прокуратураси мансабдор шахслари орқали ижобий ҳал қилиб бериши эвазига Ф.Бобокулованинг опаси Н.Каримовадан келишилган 20 минг АҚШ долларидан 11 минг 900 АҚШ доллари пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан О.Ахтамовга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Ахтамовга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 357
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар