«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 19:55
ЎЗO‘Z

Россиянинг "энг бадавлат оилалари" маълум қилинди

07 сен, 08:31 5 038 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиянинг "энг бадавлат оилалари" маълум қилинди Forbes нашри Россиянинг энг бадавлат оилаларининг янги рейтингини тузди.

Унга кўра, 1-ўринни ўтган йилги рейтингдаги каби Гуцериевлар оиласи эгалламоқда. Ушбу оиланинг аъзоларига тегишли умумий бойлик 5,97 млрд долларга баҳоланган. Гуцериевлар оиласига қуйидаги шахслар мансуб: “Сафмар” гуруҳининг асосий эгаси Михаил Гуцериев (4,5 млрд доллар), “Сафмар”нинг яна бир эгаси Саит-Салам Гуцериев (760 млн доллар), “Фортинвеста” бош директори Саид Гуцериев (660 млн доллар), “М.Видео” бош директори, Михаил Гуцериевнинг жияни Билан Ужахов (45 млн доллар).

Ўтган йилги рейтингга кўра, ушбу оилага 9,91 млрд доллар тегишли бўлган. Жорий йилда Гуцериевлар оиласини Михаил Шишханов тарк этган. У ўзи билан бирга “Бинбанк”ни, “Русснефт”нинг ва “А101” қурилиш компаниясининг 49 фоиз акцияларини олиб кетган. Гуцериевлар оиласи активларни йўқотганига қарамай, рейтингда етакчи ўринни сақлаб қолган.

2-ўринни 4,85 млрд долларга эга Ротенберглар оиласи эгаллаган: “Явара-Нева” клуби бош директори Аркадий Ротенберг (2,5 млрд ддоллар), “СМП банк” директорлар кенгаши аъзоси Борис Ротенберг (1,2 млрд доллар), "ЭнВиПи Инжиниринг" директорлар кенгаши раиси Игорь Ротенберг (800 млн доллар), Аркадий Ротенбергнинг қизи Лилия (300 млн доллар).

3-ўринни 3,14 млрд долларга эга Гапонцевлар оиласи эгаллаган: “IPG Photonics” бош директори ва директорлар кенгаши раиси Валентин Гапонцев (2,9 млрд доллар) ва унинг ўғли, сармоячи Денис Гапонцев (240 млн доллар).

4-ўринни Татаристоннинг собиқ президентининг ўғли, “Татавтодор” бош директори Айрат Шаймиев бошчилигидаги Шаймиевлар оиласи 4,28 млрд доллар билан эгалламоқда.

5-ўринга “Kafijat Kft” бошқаруви аъзоси Мекдет Рахимкуловнинг оиласи қўйилган (1,7 млрд доллар).

6-ўринни “РЕСО” гуруҳини билдирувчи ака-ука Сергей ва Николай Саркисовлар (1,5 млрд доллар) эгаллаган.

7-ўринни “Россия” банки эгаларидан бири Николай Шамаловнинг оиласи 1,47 млрд долларлик бойлик билан эгаллаган.

8-ўринни “Группа Альянс” президенти Муса Бажаев бошчилигидаги Бажаевлар оиласи эгаллаган (1,41 млрд доллар).

9-ўринни Зиявудин Магомедов ва унинг укаси Магомед (“Сумма” ва “Кардо Альянс” гуруҳлари) эгаллаган. Улар 1,4 млрд долларга эга.

Етакчи ўнталикнинг охирги ўрнини “Группа Кокс” асосчиси, марҳум Борис Зубицкийнинг ворислари Зубицкийлар оиласи 1,4 млрд долларлик бойлик билан эгаллаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 3
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 217
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Сўнгги янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 0
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 0
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 0
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Бўлимлар