«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:12
ЎЗO‘Z

Тафаккур қилайлик!

05 сен, 15:18 5 071 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тафаккур қилайлик! Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари ҳақида тафаккур қилиш иймон нури зиёда бўлишига сабаб бўлади. Қуёш, Ой, юлдузлар, сайёралар, сув, тоғ, ҳаво, ўсимликлар, ҳайвонлар ва бошқа махлуқотлар тўғрисида фикр юритиш, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини ҳикмат билан яратганини ўйлаш кишининг иймон нури зиёда бўлишига сабабдир. Ана шундай тафаккурга ундовчи нарсалардан бири осмон жисми бўлган туманликлардир. Туманликлар — юлдуз тўдалари ёки бутун юлдуз системалари (галактикалар)дан, шунингдек, газ ва чангдан ташкил топган булутлардир. Туманликлар ҳақида янада аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун битта туманликни кўриб чиқсак.

Ушбу суратда «Чумоли» номли туманлик акс этган бўлиб, у сайёралар туманлиги ҳисобланади. Бу туманлик Қуёш тизимидан 8 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган. (Маълумки, ёруғлик бир сонияда 300 минг километр масофа босади. Ёруғлик йили дейилганда, шу ёруғликнинг бир йил давомида босиб ўтган масофаси тушунилади). Ушбу туманлик кўринишидан чумолининг боши ва белига ўхшаб кетгани учун унга «Чумоли» номи берилган.

Яна бир жиҳати шундаки, ушбу туманлик сониясига 50 километрга яқин тезликда кенгайиб бормоқда.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

«Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз». ("Зарият" сураси, 47-оят).

Аллоҳ таоло барчамизга яратган махлуқотлари ҳақида тўғри тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин!
Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 99
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар