«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 11:14
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев 3 сентябр куни Қирғизистонга боради

02 сен, 20:42 3 528 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев 3 сентябр куни Қирғизистонга боради Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф уюштиради, деб хабар қилди Даракчи нашри.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг таклифига биноан 2018 йил 3 сентябр куни ташриф билан Қирғизистонга боради", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябр куни Иссиқ-кўл вилоятининг Чўлпон-ота шаҳрида Туркийзабон давлатлар кенгашининг VI саммити бўлиб ўтади.

Саммитда Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Туркия етакчиси Ражаб Тойииб Эрдўғон иштирок этишлари кутилмоқда.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ушбу йиғилишда фахрий меҳмонлар сифатида қатнашадилар.

Маълумот учун: Туркийзабон давлатлар кенгаши - замонавий туркий тилли давлатларни бирлаштириб турувчи халқаро ташкилот ҳисобланади. Бош мақсади - аъзо-давлатлар ўртасида кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Туркий кенгаш 2009-йил октябр ойида Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрида ташкил топган. Тузилма таркибига Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон киради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги (видео) 21 мар, 23:53
  • Шавкат Мирзиёев: «Одамларни уйғотиш керак» (видео) 05 мар, 11:12
  • Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилади 24 окт, 08:54
  • Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари эълон қилинди 22 авг, 16:06
  • Ўзбекистоннинг биринчи хоними Алмазбек Атамбаевни кузатиш маросимида иштирок этди 26 дек, 13:42
  • Ш.Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик билдирди 02 дек, 20:52
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Бу оддий ўйин бўлмайди" - "Истиқлол" бош мураббийи АГМКга қандай таъриф берди? 18 апр, 10:23 0
  • Урганчда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши айтилаётган дунёдаги энг йирик бронза от ҳайкали ўрнатилади (видео) 18 апр, 09:44 66
  • Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди 18 апр, 09:16 176
  • Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади? 18 апр, 08:38 294
  • «Бино чўкканини таъмир пайтида билиб қолишган» — қурилиш вазири «Наврўз» тўйхонаси ҳақида 18 апр, 08:00 484
  • Сурхондарёда 46 ёшли эркак дарахтдан довучча олаётган вояга етмаган болани пичоқлаб қўйди 18 апр, 07:00 252
  • "Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогини қўлга киритди! 18 апр, 05:15 693
  • "Трактор" - "Шаржа" учрашувида "Пахтакор" учун қулай ҳисоб қайд этилди 18 апр, 01:42 1 140
  • Легионеримиз муҳим голга ассистентлик қилди (видео) 18 апр, 01:39 909
  • Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида 18 апр, 00:23 906
  • Бокс. Жаҳон чемпионатида бугун мағлубият бўлдими? 18 апр, 00:00 1 278
  • Россия ФХХ Беларусда давлат тўнтаришининг олди олинганини маълум қилди 17 апр, 23:55 1 058
  • Бўлимлар