«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 16:52
ЎЗO‘Z

Британиялик олимлар озишнинг янги усулини кашф қилдилар

01 сен, 08:58 6 167 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британиялик олимлар озишнинг янги усулини кашф қилдилар Буюк Британиянинг Бирмингем университети олимлари овқат ейишдан олдин бор-йўғи 500 мл литр (тахминан 2 стакандан сал кўпроқ) сув ичилса, озиш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келдилар.

Олимлар бу оддий усул жуда ҳам самарали ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар томонидан унга талаб катта бўлишини тахмин қилмоқдалар, деб ёзмоқда Sof.uz нашри.

Тадқиқотда семиришдан азият чекувчи 84 нафар катта ёшдаги одам иштирок этди. Улар устида 12 ҳафта давомида кузатув олиб борилди. 41 кишидан ташкил топган гуруҳга овқатланишдан ярим соат аввал 500 мл литр оддий сув ичиш таклиф қилинди. Бунда газланган ёки шакар қўшилган сув ичиш тақиқланди. Қолган 43 иштирокчига овқат тановул қилишдан олдин ошқозонлари тўладек фараз қилиш таклиф этилди. 12 ҳафта ичида 1-гуруҳ иштирокчилари 2-гуруҳдагиларга нисбатан ўртача 1,3 кг кўпроқ вазн ташлашга муваффақ бўлдилар. Бунда учта асосий таом тановул қилишдан (нонушта, тушлик, кечки овқат) аввал сув ичганлар ўртача 4,3 кг га, буни бир марта қилганлар эса 0,8 кг га оздилар.

Олимларнинг таъкидлашларича, улар томонидан кашф қилинган озиш усулининг афзаллиги унинг оддийлигидадир. Вазн ташлаш учун кунига уч маҳал маълум вақтда зарур миқдорда сув ичиш керак. Соғлом диета ва жисмоний машқлар билан биргаликда бу усул семиришдан азият чекувчилар учун анча самаралироқ озиш имконини беради.
Олимлар бу озиш усулини узоқроқ вақт давомида кўпроқ иштирокчилар билан давом эттиришни мўлжаллашмоқда.

Бу орада Массачусетс технологик ва Гарвард университетлари олимлари озишнинг яна бир усулини ўйлаб топдилар – улар семиришга жавоб берувчи генни блоклашни ўрганиб олдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 186
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 286
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 157
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 278
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 145
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 24
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 43
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 35
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • Бўлимлар